Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади
07 июн 2024 23:43
Новости
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади
Шу сабабли "Олимпик MobiUz" жамоасининг Про лигадаги икки ўйини бошқа санага кўчирилади.
"Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 3-13 июль кунлари Қирғизистон мезбонлик қиладиган CAFA мусобақасида иштирок этиши Лигага маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, терма асосини ташкил қилувчи "Олимпик MobiUz" иштирокидаги икки беллашув санасига ўзгартириш киритиш сўралган.
Эндиликда Про лига 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Олимпик MobiUz" ўйини бир кун аввалроқ — 29-июнь санасида бўлиб ўтади. Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан жой олган "Олимпик MobiUz" — "Хоразм" ўйини ҳам бир кун аввал — 2-июл куни ўтказилади", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии