RU

Последние новости

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  40 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  14 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу йилнинг 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-19 термаси учун Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар 23 ва 25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, йиғин доирасида жисмоний ва назарий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текшириб олинади. Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Шаҳзод Мирҳосилов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобиржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ-Осиё”), Хасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Шаҳбоз Умаров (“Олмалиқ”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгирбек Абдусаломов (“Бунёдкор”), Санжар Зокиров (“Цементчи”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Маҳмуджон Қудратуллаев (“Пахтакор”).

Қайд этиш жоиз, 16–19 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 20 октябрь соат 06:45 да Тошкент шаҳрига учиб келди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика