RU

Последние новости

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  34 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади Новости

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қатарда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 6 октябрь куни 2-тур учрашувлари ўтказилди. Шу куни 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди. Туркманистонлик футболчилар бунгача 4 октябрь куни ўтказилган 1-тур учрашувида Непал терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» деб аташ мумкин бўлган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари деярли бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Биринчи бўлимда, айниқса, иккинчи бўлимда Туркманистон ёшлар терма жамоаси дарвозаси олдида кўплаб қулай вазиятлар юзага келтирилди. Бир қатор ҳолатларда футболчиларга маҳорат ва тажриба етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда эса Евстафеев шогирдларидан омад юз ўгирди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди. Туркманистон бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни тезкор қанот ярим ҳимоячиси Дурбек Камолов давом эттириб, тўпни марказдаги ҳужумчи Элдор Шомуродовга узатди. «Машъал» ҳужумчиси эса, ўз навбатида, олдинга интилаётган бўйдор Сидоровни ўз вақтида кўриб, уни вақтида тўп билан таъминлади. Туркманистон дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетган «Андижон» ҳужумчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бутун ўйин давомида ҳимояда зич ўйнаган Туркманистон гол ўтказиб юборганидан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришига замин яратди. Бироқ футболчилар ушбу имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида, сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказган Туркманистон ёшлар терма жамоасига ҳам имконият қолдирилмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки ўйинида осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, дастлабки уч очко эгасига айланди. Евстафеев шогирдлари навбатдаги учрашувни 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 2-тур учрашуви
ТУРКМАНИСТОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 0:1 (0:0)
Гол:
Андрей Сидоров (77).
ТУРКМАНИСТОН: Қурбондурди Отабоев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Худойназар Амиров (Ботирқилич Бердиев, 53), Дидаргелди Ковусов (Ўрозсаҳет Моммиев, 82), Илёс Акиев, Мекан Параҳатов (Давлат Омонов, 61), Илёсберди Беренов, Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев.
ЎЗБЕКИСТОН: Шерзодбек Абдураимов, Азизбек Мамазоитов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Бобур Давлатов, Меҳрож Ғуломов, Дурбек Камолов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59).
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Беренов (19), Қурбонов (30), Илёс Акиев (61), - Миржамол Қосимов (24).
Четлатиш: Қурбонов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Мухтор Солиҳ ал-Яримий (Яман).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика