RU

Последние новости

08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  7 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Беларусь U-19 терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган мазкур терма жамоаларнинг илк ўйинида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Шароф Муҳиддиновнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлининг 58-дақиқасида Шароф Муҳиддинов ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечди, аммо учрашувдаги ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам 16 ноябрь куни ЖАР стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.

14 ноябрь. ЖАР стадиони.
Ўзбекистон U-19 – Беларусь U-19 – 1:0.
Гол
: Ш. Муҳиддинов (58).
Ўзбекистон U-19:
Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Хушнуд Авилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Беҳзод Ғанижонов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Турсун Раҳимбердиев, Илҳом Алижонов, Суҳроб Нуруллоев, Шароф Муҳиддинов, Бобур Абдуҳолиқов,  Жасур Яхшибоев, Акром Ходжаев, Саиджамол Давлатжонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика