RU

Последние новости

15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  2 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  6 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  12 12:29Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эди, аммо унга иккита нарса ҳалал берган  3 11:55Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди  11 11:28Артем Довбик фаолиятини АПЛнинг Топ жамоасида давом эттириши мумкин  1 11:00Спаллетти кечаги камбекдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 10:31Ямаль Европа чемпионатида 40 йиллик рекордни янгилади  10 10:02Февзи Давлетов: «Оғир учрашув бўлди»  4 09:34Тўртта қизил ва иккита пенальти белгилаган «Қизилқум» — «Андижон» учрашуви ҳакамлиги Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади  43 09:07Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг энг яхши ўйинчилари кимлар бўлди?  2 08:40Виталий Левченко кечаги дуранг ҳақида: "Агар мени ўрнимга мураббийлик курсисига ўтирсангиз, қарор қабул қилишингиз мумкин"  12

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз" Новости

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

Бир неча соат олдин жорий мавсум Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания, Мали, Канада билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқди. 

- Жаҳон чемпионати қуръа натижаларини қандай қабул қилдингиз? Рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Бу Жаҳон чемпионати эканлигини ҳисобга олсак, рақиблар ҳам кучли бўлиши аниқ эди. Биз учинчи саватдан жой олгандик. Умумий олганда "ўлим" ёки жуда ҳам кучсиз гуруҳдан ўрин эгаллаганимиз йўқ. Бу гуруҳда яққол аутсайдер жамоа кўринмаяпти. Жамоалар бир-бирига тенг, деб ўйлайман. Тўғри Испания номи жарангли эшитилиши мумкин. Ҳар битта ўйин жуда ҳам муҳим ва қадрли очколарни беради. Қуръадан олдин ички ҳиссиётларни жамлаган ҳолда гуруҳларни тахмин қилгандим. Испания ва Канадада адашмадим. Биргина  терма жамоада ўзгариш бўлди. Кутилганидан катта фарқ қиладиган жамоалар рўбарў келмади.       

- Рақибларимиз Испания, Мали ва Канада. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Кичик мундиалда терма жамоамиз қандай мақсад билан иштирок этади?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз яхши. Мен футболчиларимга ва мураббийлар штабимга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Айтишим мумкин, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси билан аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз. 

- Олдинда кўп вақт қолгани йўқ. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги режалари аниқ бўлдими?

- Режаларимиз аниқ. Октябрь ойининг илк 15 кунлигида Тошкентда йиғилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз. Шу ойнинг иккинчи 15 кунлигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирганмиз. Рақиблар билан оғзаки келишиб олинган. Бундан кейин энг муҳим паллада Индонезияга боришдан олдин бу мамлакатга иқлими яқин бўлган жойда Жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Улар билан ҳам оғзаки гаплашиб олинган. Расман шартнома имзолангандан кейин бу ҳақида билиб олишингиз мумкин. Гуруҳимизга тушмаган биринчи саватдаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга чиқамиз. Бу ноябрь ойи бошларига тўғри келади. Бу йиғинлардан сўнг Индонезияга йўл оламиз. 

- Индонезияга борадиган таркибда Таиланддаги Осиё чемпионатига нисбатан янгиликлар кўрамизми?

- Осиё чемпионатига 23 нафар футболчи жалб қилинган бўлса, Жаҳон чемпионатида бироз қисқаради 21тага тушади. Шундан 3 нафари дарвозабон ҳисобланади. Катта ўзгариш қилмаймиз. Чунки бу жамоани шакллантиришда кўп вақт сарф қилганмиз. Осиё чемпионатидан сўнг 3-4 нафар янги номларни таклиф қилдик. Айримлари ўзини яхши томонларини кўрсатди. Соғлом рақобат яхши барибир. Олдимизда вақт бор. Терма жамоада барчага эшиклар очиқ. Кўп ўзгариш бўлмаса ҳам айрим янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика