RU

Последние новости

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси Новости

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси

U-17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 3 ўйинда 4 очко жамғарган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонликлар нимчорак финалда Англия тўсиғидан ўтишга уриниб кўради. 

Якунига етган гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг "оқ бўрилар" мусобақадаги энг интизомли жамоа бўлиб турибди. Марказий Осиё минтақаси вакили футболчиларига учта ўйинда ҳакам томонидан бирорта карточка кўрсатилмади, бу эса иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистондан кейинги ўринда эронликлар ўсмирлар интизом борасида пешқадамлар орасида бормоқда. Уч ўйинда форслар атиги бир маротаба огоҳлантирилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Англия футболчиларида эса иккита огоҳлантириш мавжуд.

Сариқ карточка билан жазоланишлар борасида энг ёмон кўрсаткич Сенегалга тегишли — 7та. Бироқ африкаликларниг бирор ўйинчиси майдондан четлатилмаган. Канада ўсмирлари эса гуруҳ баҳсларида 4та сариқ, 1та қизил карточка ишлаб олишди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика