RU

Последние новости

19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  1 19:35Про лига. "Арал" – "Локомотив" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  0 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади Новости

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган халқаро турнирдаги иккинчи ўйинида Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 17 июль куни турнирдаги илк ўйинини Саудия Арабистони U-16 ўсмирларига қарши ўтказган ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

19 июль куни Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги иккинчи учрашувида Қатар U-16 ўсмирларига қарши ўйнади ва қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон ўсмирларининг ўйиндаги ягона голига Суҳроб Нуруллоев муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, турнир тақвимида ўзгариш юзага келган. Унга кўра, Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйин аввалдан режалаштирилганидек 19 июль эмас, балки 22 июль куни бўлиб ўтади. Шу тариқа Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги кейинги ўйинини 22 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўтказади. Турнирдаги сўнгги ўйин эса 24 июль куни БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика