RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  20 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  6 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди Новости

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди

Душанбедаги CAFA U-16 Championship-2022 турниридан қайтиб келган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев турнирдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиби Эрон жамоаси фақатгина тўплар нисбатига кўра ўзбекистонликларни ортда қолдирди.

Турнир ҳақида

- Олдимиздан турган асосий мақсад октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. Бош мураббий сифатида илк расмий турнирда иштирок этдим. Ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйгандик - жамоада дўстона муҳитни шакллантириш, ўйин услубимизни ташкил этиш ҳамда чемпионлик. Сабаби, бу жараён йигитларда ўзига бўлган ишончни орттирарди. Дастлабки режамиз амалга ошди. Биз нафақат яхши жамоа, балки яхши оила туза олдик. Ҳали максимал даражага чиқмаган бўлсак-да, ўзимиз хоҳлаган услубни шакллантира олдик. Бу турнир бизга шуни кўрсатдики, ҳар қандай вазиятни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Камчиликларимиз ҳам бор, улар устида мурабийлар билан биргаликда ишлаймиз. Энг муҳими, биз тўғри йўлдамиз, буни ўз ўйинларимиз орқали кўрсата олдик. 

- Терма жамоа мусобақа давомида яхши таассурот қолдирди. Чемпионликка бир қадам қолганди. Мусобақанинг сўнгги Тожикистон - Эрон баҳсини кузатган бўлсангиз, эронликларнинг 7 та голи кўпчиликда шубҳали таассурот қолдирди.

- Бу борада нимадир дея олмайман. Ўйинни стадиондан кузатиб бордик. Биз майдонга чиқиб ўз ишимизни бажардик. Агар Эронни ҳам мағлуб этганимизда, бу саволларга ўрин қолмасди. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Буёғига янада кўпроқ меҳнат қилишимиз даркор.

- Кечаги ўйинда тожикистонлик мухлислар ҳам ўз жамоасидан норози бўлиб, "Ўзбекистон!" дея ҳайқиришган.

- Буни кечаги вазиятга боғламаган бўлардим. Ҳар бир ўйинимизни томошабинлар кузатиб боришди. Бу ҳолат ҳар бир ўйиндан сўнг юз берди. Охирги учрашувда мухлислар ўз шижоатини тўлиқ кўрсатган ҳолда чиройли хайрлашди. 

- Жамоанинг келгусида режалари ҳақида гапирсангиз.

- Эндиликда халқаро ўйинларни кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Деярли ҳар ойда сафар ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Октябргача максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика