RU

Последние новости

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  0 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  1 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  14 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  57 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди Новости

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди

Душанбедаги CAFA U-16 Championship-2022 турниридан қайтиб келган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев турнирдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиби Эрон жамоаси фақатгина тўплар нисбатига кўра ўзбекистонликларни ортда қолдирди.

Турнир ҳақида

- Олдимиздан турган асосий мақсад октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. Бош мураббий сифатида илк расмий турнирда иштирок этдим. Ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйгандик - жамоада дўстона муҳитни шакллантириш, ўйин услубимизни ташкил этиш ҳамда чемпионлик. Сабаби, бу жараён йигитларда ўзига бўлган ишончни орттирарди. Дастлабки режамиз амалга ошди. Биз нафақат яхши жамоа, балки яхши оила туза олдик. Ҳали максимал даражага чиқмаган бўлсак-да, ўзимиз хоҳлаган услубни шакллантира олдик. Бу турнир бизга шуни кўрсатдики, ҳар қандай вазиятни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Камчиликларимиз ҳам бор, улар устида мурабийлар билан биргаликда ишлаймиз. Энг муҳими, биз тўғри йўлдамиз, буни ўз ўйинларимиз орқали кўрсата олдик. 

- Терма жамоа мусобақа давомида яхши таассурот қолдирди. Чемпионликка бир қадам қолганди. Мусобақанинг сўнгги Тожикистон - Эрон баҳсини кузатган бўлсангиз, эронликларнинг 7 та голи кўпчиликда шубҳали таассурот қолдирди.

- Бу борада нимадир дея олмайман. Ўйинни стадиондан кузатиб бордик. Биз майдонга чиқиб ўз ишимизни бажардик. Агар Эронни ҳам мағлуб этганимизда, бу саволларга ўрин қолмасди. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Буёғига янада кўпроқ меҳнат қилишимиз даркор.

- Кечаги ўйинда тожикистонлик мухлислар ҳам ўз жамоасидан норози бўлиб, "Ўзбекистон!" дея ҳайқиришган.

- Буни кечаги вазиятга боғламаган бўлардим. Ҳар бир ўйинимизни томошабинлар кузатиб боришди. Бу ҳолат ҳар бир ўйиндан сўнг юз берди. Охирги учрашувда мухлислар ўз шижоатини тўлиқ кўрсатган ҳолда чиройли хайрлашди. 

- Жамоанинг келгусида режалари ҳақида гапирсангиз.

- Эндиликда халқаро ўйинларни кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Деярли ҳар ойда сафар ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Октябргача максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика