RU

Последние новости

12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  3 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  15 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси CAFA CUP–2017 мусобақасида иштирок этади Новости

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси CAFA CUP–2017 мусобақасида иштирок этади

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси шу йилнинг 2–10 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA CUP–2017 турнирида иштирок этади.

Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон U-15 терма жамоалари иштирок этади.

Қуйида турнир тақвими билан танишинг:

U-15 CAFA CUP–2017
Тожикистон, Душанбе
2–10 июль, 2017 йил

2 июль, якшанба

17:00  Эрон – Туркманистон 
18:00  Ўзбекистон – Афғонистон
20:00  Тожикистон – Қирғизистон

4 июль, сешанба

17:00  Ўзбекистон – Эрон 
18:00 Туркманистон – Қирғизистон 
20:00 Афғонистон – Тожикистон

6 июль, пайшанба

17:00  Қирғизистон – Ўзбекистон 
18:00  Эрон – Афғонистон 
20:00  Тожикистон – Туркманистон

8 июль, шанба

17:00  Эрон – Қирғизистон 
18:00  Афғонистон – Туркманистон
20:00  Ўзбекистон – Тожикистон

10 июль, душанба

17:00  Туркманистон – Ўзбекистон
18:00  Қирғизистон – Афғонистон 
20:00  Тожикистон – Эрон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Аввалроқ Ўзбекистон U-15 термаси 13–17 июль кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Турнирлар орасидаги тақвим тиғиз бўлгани сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси иккига бўлинади. U-15 CAFA CUP–2017 мусобақасига футболчиларни Александр Мочинов тайёрлайди ва улар билан Тожикистонга йўл олади. Дилшод Нуралиев эса шогирдларини Хитойдаги турнирга олиб боради. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика