RU

Последние новости

10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  15 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0

Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви ўтган ва яқинда бузиб ташланадиган стадион ҳақида Новости

Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви ўтган ва яқинда бузиб ташланадиган стадион ҳақида

Дубайдаги «Рашид» стадионида Осиё кубоги, 1/8 финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Бу ўйин ОАВда батафсил ёритилди, шунинг учун ҳозир бу учрашувга тўхталиб ўтирмаймиз. Биз сизларга «Рашид» стадиони ҳақида сўзламоқчимиз.

«Рашид» стадионида Осиё кубогининг 5та ўйини бўлиб ўтди. Шулардан биттаси ва бизга энг ёққан ўйин Ўзбекистон - Туркманистон (4:0) учрашуви бўлди. Сабаби барчангизга аён, бу стадионда терма жамоамиз ўзининг сўнгги йиллардаги энг йирик ғалабасини расмийлаштирди. Тўғри рақиб кучсиз дейишингиз мумкин, лекин бу Осиё Кубогидан ўрин олган ва биз учун  муҳим учрашув эди.




«Рашид» стадиони Дубай шаҳрининг марказида, мухлислар учун бориш жуда қулай бўлган ҳудудда жойлашган. Дубай метросининг яшил йўналишидан чиқиб «Stadium» бекатида тушсангиз шундоққина стадионнинг ёнгинасидан чиқасиз. Шунингдек стадион ёнида кўплаб араб давлатларида машҳур бўлган «Lulu» гипермаркети жойлашган бўлиб, у ердан ўзингиз истаган харидларни ҳам амалга оширишингиз мумкин бўлади.



«Рашид» стадиони 1948 йилда қурилган бўлиб, Дубайнинг «Шабаб Ал Аҳли» жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳисобланади.

ОФК мутассаддилари Осиё Кубоги-2019 учун бу стадионни танлашганда, мезбонлар бу стадионни бузилади дейишган экан. Лекин ОФК мутахассисларига стадион маъқул бўлгани сабабли, бузиш бироз кейинроққа сурилди. ОФК талабига  биноан стадионда ўзгаришлар амалга оширилган. Хусусан стадионнинг ҳар икки дарвозалари ортидаги трибуналар қўшимча, вақтинчалик ўриндиқлар ўрнатилиб, стадион сиғими 12 000 томошабингача оширилди.



Шунингдек стадион рўпарасида жойлашган «Lulu» гипермаркетига телекамералар нигоҳи тушиб қолмаслиги учун, маҳсус, вақтинчалик конструкция барпо қилинган. Бунга гипермаркет билан реклама шартномаси йўқлиги сабаб бўлган. Стадионга борган мухлислар, юқори мартабали (VIP) меҳмонлар  ва ОАВ ходимлари учун шароитлар аъло даражада эканлигига гувоҳ бўлишди. Очиғи биз бу стадионни ҳавас қилдик. Мўжазгина стадион жаҳон стандартлари талаби даражасида Осиё Кубоги ўйинларини ўтказди.

Афсуски мезбонларнинг бизга маълум қилишларича энди «Рашид» стадиони бузилиб ўрнига, ҳашаматли савдо маркази қурилар экан.

Нима ҳам деймиз, терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва биз учун қадрдон бўлиб қолган стадион билан хайрлашамиз.

Балки арабларнинг фикри ўзгариб, стадионни бузишмас...



Акрамжон Мамадалиев, Дубайдан маҳсус.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика