RU

Последние новости

17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:35Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  13 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  6 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  15 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   7 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг U-20 Осиё Кубогидаги асосий кўрсаткичлари Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг U-20 Осиё Кубогидаги асосий кўрсаткичлари

InStat таҳлилий порталини ўрганиб чиқамиз.

U-20 Осиё Кубоги якунланди. Аллақачон терма жамоамизни олтин медаллар учун тақдирлашди, Championat.Asia эса турнир якунларини чиқаришда давом этади. Николай Егоричев InStat таҳлилий порталини ўрганди ва сизлар учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан боғлиқ асосий рақамларни тўплади.

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаларнинг умумий ўйин сифатини кўрсатадиган (240) InStat Index бўйича энг яхши бўлди. Оддийроқ қилиб айтганда, терма жамоамиз турнирдаги энг сифатли футболни кўрсатди. Яқинроқда Жанубий Корея (203) ва Япония (201) жойлашган.

• Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 42 та хавфли вазият яратган бўлса ҳам, атиги 4 та тўп киритди – вазиятлар бўйича турнирдаги энг яхши натижалардан бири. Бу вазиятлардан фойдаланишнинг паст даражаси (10%)ни кўрсатади. Бундан ташқари, жамоамиз 105 бор рақиб жарима майдончасига кирди (турнирдаги энг яхши кўрсаткич).

• Жамоамиз алдаб ўтиш ва унинг сифати бўйича яхши натижани қайд этди – 199 бор уриниш (ўйин давомида 23 та) ва 57%и муваффақиятли. Аммо биринчи ўринда чорак финалда терма жамоамиздан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган Австралия турибди (ўйин давомида 33 та алдаб ўтиш, 63%и муваффақиятли).

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаси узатмалар сони ва аниқлиги бўйича энг яхшилар қаторига кирди (2600 узатма, 80%и аниқ). Фақатгина кўпроқ комбинацион футболни Япония (3220, 85%) ва Жанубий Корея (3117, 83%) ўйнади.

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаси турнирда тўп олиб қўйиш бўйича энг яхшилардан бўлди – 246 уриниш ва 42%и муваффақиятли. Ироқ муваффақиятлироқ тўпни олиб қўйди, аммо камроқ унга киришди (184, 64%).

• Аббос Файзуллаев InStat Index (226) кўрсаткичи бўйича турнирнинг энг яхши ўйинчилари қаторига кирди. Шунингдек, унда Ироқ вакили Али Жассим Элаиби (226), кореялик Кан Жин Сон (225) ва Япония терма жамоасининг икки вакили Кодай Сано (223) ва Сота Китано (220)ни кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, Файзуллаевда муҳим паслар (21) бўйича энг яхши кўрсаткич ҳам бор.

• Жаҳонгир Ўрозов ўйин давомида ўртача (5,8) юқоридаги курашлар сони бўйича учинчи бўлди. Шу билан бирга, бир йўла 92% уриниш муваффақиятли бўлди.

• Файзуллаев турнирда дарвозага энг кўп зарба йўллади (20 уриниш), шу билан бирга, атиги 1 та гол. Бу Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўйинида кўп нарса Аббоснинг индивидуал ҳаракатларига боғлиқ бўлганини кўрсатади. Пўлатхўжа Холдорхонов дарвозага томон 14 бор зарба берди ва 1 та гол урди. Якун – иккисида 34 уринишдан атиги 2 та тўп. Таққослаш учун, 5 та тўп билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган япониялик Наоки Кумата рақиб дарвозаси томон атиги 9 та зарба йўллаган.

• Турнирда тўпни энг кўп Пўлатхўжа Холдорхонов (78) йўқотди. Аббос Файзуллаев учинчи ўринда (55).

• Беҳруз Асқаров муваффақиятли тўп олиб қўйишлар сони бўйича турнирда энг яхши бўлди. Унга Маҳмуд Муҳаммаджонов (28) яқин жойлашган. Жаҳонгир Ўрозов тўпни қайтариш (43) сони бўйича U-20 Осиё Кубогида энг яхшилардан бири бўлди.

Якунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубогида яхши ўйин кўрсатди дейиш мумкин. Аммо Равшан Хайдаров жамоаси якунловчи босқичда жиддий ишлашига тўғри келади: катта миқдорда вазиятлар яратилмоқда, аммо улардан фойдаланиш шунчалик пастки, ёшларда Жаҳон чемпионатида жиддий муаммолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўйинчилар жуда ҳам индивидуал салоҳиятга таянишмоқда. Мудофаага келсак, бу борада Ўзбекистон U-20 терма жамоасида барчаси жойида.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика