Ўзбекистон терма жамоасига рақиб топилди!
31 мая 2016 14:07
Новости
Ўзбекистон терма жамоасига рақиб топилди!
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти бир неча дақиқа олдин Экваториал Гвинея билан ўртоқлик учрашуви африкаликлар томонидан бекор қилганини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни бошқа рақиб билан ўйнаши маълум бўлди. Ушбу ФИФА кунида миллий жамоамиз Ўзбекистон чемпионатида тўп тепувчи легионерларга қарши майдонга тушади, аммо дарвозани ким эгаллаши ҳозирча номаълум. Чунки жорий мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда чет эллик посбонлар дарвозани қўриқламаслиги ҳақида регламентга ўзгартириш киритилган эди.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии