RU

Последние новости

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  6 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  5 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  67 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  12 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган РПЛ вакиллари Новости

Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган РПЛ вакиллари

Улар бу мавсум турли ютуқлари билан ўзларини Россияда намоён этишмоқда.

Қолеверса, улар ҳали жуда ёш ва салоҳиятларини тўлиқ кўрсатиб улгурмаганлар. Бундан ташқари, ҳозирда Россия чемпионатида ҳаракат қилаётган ҳамюртларимиз ҳақида тўхталамиз.


Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пари НН"

Таянч зонада тажрибага эга номинал ҳимоячи ўтган мавсум ҳаммани ҳайрон қолдирганди. Ўшанда уни "Спартак"га таклиф қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар тарқаганди, аммо трансфер амалга ошмади. Шундай бўлса-да, Йўлдошевга бўлган қизиқиш сўнмади, балки қишда "қизил-оқлар" бу номзодни яна бир кўриб чиқишар?! Айниқса, у ҳозирда Михаил Галактионов жамоасининг етакчиларидан бири саналади. Йўлдошев чап қанотда ўзини анча эркин ҳис қилиб, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек фаол ўйнамоқда. Унинг ҳисобида 2та гол ва 1та голли узатма мавжуд. Қизиғи, статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, у ҳолда Йўлдошев қатор кўрсаткичлар бўйича етакчилар орасида эмаслигига гувоҳ бўламиз. Аммо умуман олганда ўйини ҳайратланарли. У 21 ёшда РПЛнинг энг истиқболли латералларидан бири саналади. Агар Йўлдошев қарор қабул қилишда ўсишга эришса, яқин орада уни кучлироқ клубда кўришимиз эҳтимоли юқори.


Ҳожимат Эркинов

Чап қанот вингери "Пахтакор"даги яхши мавсумидан сўнг, шу ёз "Торпедо"га ўтди. Аввалига захирадан майдонга тушди, лекин аста-секин асосий таркибдан ўрин эгаллади ва охирги 3 учрашувда тўлиқ иштирок этди. Қизиғи, Эркинов икки бор ўнг қанот вингери позициясида ҳаракатланди ва икки галда ҳам "Торпедо" мағлуб бўлди. Сўнгра Эркинов чап қанотда майдонга тушди ва жамоаси ЦСКАни таслим этди, Эркиновнинг ўзи эса ажойиб ўйин ўтказиб, ўз қанотида Милан Гайчни қийнаб ташлади. Ҳозирча Ҳожимат самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади, лекин унинг техникаси ва тезлиги эътиборга лойиқ. Муҳими Юрий Савичев экспериментларни камайтириб, ҳужумнинг чап қанотини Эркиновга ишониб топширса, футболчимиз қарама-қарши қанотда ўзининг устун жиҳатларини кўрсата олмади.


Остон Урунов

"Спартак" сафига бориб қўшилгач, Остоннинг фаолияти орқага кетишни бошлади. Ҳамюртимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва нафақат "Спартак"да, балки "Уфа"да ҳам аввалги ўйинини кўрсатолмай қолди. Эндиликда у "Урал"да фаолиятини қайта жонлантириши зарур. Муҳими уни жамоаси таркибида Виктор Гончаренконинг ўзи истади ва клуб президенти Григорий Ивановни Ўруновни таклиф қилишга кўндирди. Яна бир қизиқ томони ҳар икки сафар Остон ўзи учун одатийроқ нуқта майдон марказида эмас, ҳужумнинг ўнг қанотида ҳаракат қилди. Бу каби ҳолатни ЦСКАга қарши баҳсда кўриш мумкин эди, аммо ўша кунги жароҳат сабаб Остон "Ахмат" билан беллашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, терма жамоамиз сафида Камерунга қарши майдонга тушди ва ҳисобига гол ёздириб қўйди. 


Вагиз Галиулин

Тажрибали футболчи чемпионга айланган "Рубин"да ҳам, Ўзбекистон термасида ҳам ўйнашга улгурган. Ҳозирги кунда эса "Нефтихимик" клуби сардори ва муҳим футболчиларидан бири саналади. 35 ёшли Вагиз майдон марказида ўйинларда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиб, керак паллаларда ҳимояга ҳам ёрдам бермоқда. Вагизнинг етакчилик қобилиятига буткул шубҳа йўқ. Нисбатан ёш ҳамкасблари унинг жамоа ўйинига таъсири кучли эканлигини таъкидлашади. "Нефтихимик" ҳозирча 9-поғонада боряпти, Галлиулин эса ўша 9 баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика