RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   5 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Ўзбекистон терма жамоаси хорижлик журналист нигоҳида Новости

Ўзбекистон терма жамоаси хорижлик журналист нигоҳида

Осиё Кубоги яқинлашгани сайин Ўзбекистон миллий терма жамоасига қизиқиш ортиб бормоқда.

Эндиликда нафақат ўзимиз, балки хорижлик журналистлар ҳам терма жамоамиз ҳақида ёза бошлайдилар. Осиё футболини мунтазам ёритиб борувчи журналистлардан бири Мартин Лоув Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди. Қуйида унинг ёзганларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Осиёнинг элит жамоалари рўйхатига кирадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "олтин авлоди" Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати имкониятини бой берди. Бунга бир қатор сабаб ва омиллар таъсир қилди. Лекин эндиликда чанг ортда қолди ва терма жамоа янги бош мураббий Эктор Купер қўл остида янги мусобақаларга ҳозирлик кўрмоқда. Бу Осиё Кубоги-2019 ва 2022 йил Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари. 

Ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон юқорига кўтарила олди деса бўлади. Терма жамоа Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Азизбек Ҳайдаров каби футболчилар билан бир қатор муҳим беллашувларда иштирок этди. Охирги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларини бир ёдга олинг-а. Филиппин устидан 5:1 ҳисобидаги ғалаба, сафарда Қатар 1:0 ҳисобида мағлуб этилиши... Аммо кўнгилсиз ҳолатлар ҳам учраб турди. Масалан, КХДРга 2:4 ҳисобида бой берилган ўйин, Суриядан 0:1 ҳисобида учралган мағлубият. Бу мағлубиятлар икки мураббий даврида кузатилди: Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаян. 

Натижада ниманидир ўзгартириш киритишга тўғри келганди, шу боис янги раҳбарият аргентиналик мураббий Эктор Куперни олиб келди. Айтиш мумкинки, Куперда ҳамон обрў юқори, чунки бир пайтлари "Валенсия"ни бошқарган мураббий Мисрнинг 25 йиллик орзусини рўёбга чиқариб, жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Агар Муҳаммад Салаҳ жароҳат олмаганида бу жамоа мундиалда ўзини кўрсатиши мумкин эди. 

Бу мураббий ҳозирда футболга нисбатан қаралашларини Ўзбекистон терма жамоасига сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Купер айниқса ҳимояда ниҳоятда эҳтиёткор, лекин бунинг учун унга иқтидорли футболчилар керак. Ўзбекистонда эса ёш иқтидорлар етарли, ҳар ҳолда 10 йилдан бери улар Осиё ва жаҳон майдонларида ўзларини кўрсатиб келишяпти. Масалан, Ўзбекистогн U-19 терма жамоаси ўзи иштирок этган бешта Осиё чемпионатининг учтасида ярим финалга қадар етиб борди. Бундан ташқари U-20 жаҳон чемпионатида 2013 ва 2015 йиллар гуруҳдан чиқишни уддалай олди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг ўзида аввалига Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди, ундан кейин Осиё ўйинларида яхши ўйин намойиш этди. Фақат мусобақанинг чорак финалида Европа футболига яқин ўйин кўрсатадиган Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди. Аммо ўйинлар кўрсатдики, Ўзбекистон шу футболчилар билан кейинги жаҳон чемпионати саралаш босқичида муносиб иштирок эта олади. 

Купер ёшларга ҳар доим ҳам ишонадиган мураббий эмас. У бу томонлама сал четроқда юради. Аммо ҳозирги терма жамоада Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Икром Алибоев каби футболчилар борлигини ҳисобга олсак, бу ўйинчилар рақобатда бошқаларни енга олишди. Ўзбекистонда клублар ҳам ўзгарди. Бир пайтлари "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ҳам ички чемпионатда, ҳам халқаро ўйинларда ҳукмронлик қиларди. Энди бўлса тарози палласи "Локомотив" томонга оғган. Бу жамоа 2016 йилдан бери яхши ўйин намойиш этиб келмоқда ва терма жамоага энг кўп футболчи беряпти. 

Терма жамоанинг асосий футболчилари қаторида юрадиган Сардор Рашидов билан Игорь Сергеев четдаги фаолиятини тугатиб яна ўз мамлакатларига қайтишди. Шунингдек, Одил Аҳмедов Еропа футболидан Осиё футболига кўчиб ўтди. Виталий Денисов эса клубини алмаштирди. Ёшлардан Ҳамдамов билан Шомуродов Россияга йўл олишди. Отабек Шукуров БАА чемпионатини танлади. 

Бу орада терма жамоада катта йўқотиш рўй берди. Бир неча йил мобайнида юқори савияда ўйнаб келган Александр Гейнрих футболни тугатди. Унинг ўрнини босиши кутилган ва 9-рақамли ҳужумчи сифатида ўйнаши керак бўлган Игорь Сергеев ҳатто ўз чемпионатида ўйнаб кета олмади. Тўрт йил олдинги Осиё Кубогида кейинги мусобақада Сергеев порлайди деб тахмин қилинганди, бироқ у ўз клубида ҳам кам ўйин ўтказди. 

Эндиликда ҳужумдаги асосий юк "Локомотив"нинг 32 ёшли тўпурари Марат Бикмаев зиммасига тушади. У ҳам терма жамоада, ҳам ўз клубида бир текис ўйин намойиш этиб келмоқда. Россия ва Қозоғистонда етти йил ўйнаган ушбу ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиб "Локомотив" билан шартнома имзолади ва бу жамоанинг "эраси"га ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бикмаев учун айниқса 2017 йил жуда омадли келди. У чемпионат тўпурари бўлиш билан бирга Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогида қандай натижа кўрсатиши Эктор Купер белгилаб берадиган тактикага боғлиқ. Лекин бу жамоа фақат шу мусобақани ўйлаётгани йўқ, улар учун узоқ давом этадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳслари муҳим палла ҳисобланади. Гарчи бу жамоа гуруҳда Япония билан тушган бўлса-да, агар иккинчи ўринни олиб йўлида давом этадиган бўлса ярим финалгача бориши мумкин. 

Терма жамоанинг асосий кишилари: 

Бош мураббий - Эктор Купер (Аргентина)
"Валенсия" ва "Интер" клубларини бошқарган Купер Миср терма жамоасини 25 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Эндиликда у Ўзбекистон билан ҳам катта мақсадларни кўзлаяпти. Бу мураббий асосий эътиборни ҳимоявий ўйинга ва фахрий футболчиларга қаратади. 

Юлдуз футболчи - Одил Аҳмедов
Бу футболчида тажриба катта. Ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор футболда бирдек ўйнай олади. Майдон марказида тўп тепишига қарамай, портловчи хусусиятига эга. Исталган пайт рақиб жарима майдончасига ёриб кириши мумкин. У "Шанхай СИПГ" клубининг Хитой чемпиони бўлишида катта ҳисса қўшди. 

Босим остида - Игорь Сергеев
Бу ҳужумчи 20 ёшлар атрофида порлаб чиққанди. Пайтида энг ёрқин футболчилардан бири бўлиши кутилган. Аммо унинг Хитой ва БААда ишлари юришмади. Натижада яна "Пахтакор"га қайтиб келди. Балки Осиё Кубогига борса яна олдинги савиясига қайтиши мумкин. 

Ёш умидли - Одил Ҳамробеков
Терма жамоа таркибидаги ёш умидли футболчилардан бири. У охирги беш йилдан бери юқори  савияда ўйнаб келяпти. Ҳимоявий ўйинда жуда мустаҳкам. Азиз Ҳайдаровнинг терма жамоада муносиб издоши бўлиши ктуилмоқда.

Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика