RU

Последние новости

14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  3 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади Новости

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади

Келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасида U17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 7-11 апрель кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. 

Мазкур гуруҳ учрашувларига Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди.


Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Ветнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Цингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БАА, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон


Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика