RU

Последние новости

14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади Новости

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади

Келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасида U17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 7-11 апрель кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. 

Мазкур гуруҳ учрашувларига Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди.


Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Ветнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Цингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БАА, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон


Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика