Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади
21 мар 2022 19:00
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади
Намангандаги "Navruz Cup-2022" мусобақасига тайёргарлик "Локомотив" стадионида бошланди. Бугунги машғулотларга йиғинга чақирилган футболчилардан фақат Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов иштирок этишмади. Улар бугун тунда Тошкентга учиб келишади.
Терма жамоа аъзолари эртага, 22 март куни ҳам Тошкентда машғулот ўтказишади ва 23 март куни тонгда Наманган шаҳрига йўл олади.
Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби:
Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Умиджон Эргашев ("Насаф");
Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф");
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Ал Саилия", Қатар), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Наср", Саудия Арабистони), Жавоҳир Сиддиқов ("Қўқон-1912"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор");
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Шаҳзод Темиров ("Персиполис", Эрон), Азизбек Амонов ("Истиқлол", Эрон), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия).




Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии