RU

Последние новости

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан Иордания ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз бугун соат 16:00да "Пахтакор" марказий стадионида йиғинга киришди.

Куни кеча олий лигада тур ўйинларини ўтказган "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" жамоалари футболчилари ва Хитой чемпионатидаги вакилларимиз Егор Кримец, Анзур Исмоилов ҳамда Игорь Сергеев машғулотларда иштирок этишди. Қолган футболчилар эса клублари сафидаги чемпионат ўйинларини ўтказиб бўлгандан сўнг терма жамоа ихтиёрига етиб келишади.

Футболчилар машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасида енгил тартибда шуғулланишди.

Бабаян машғулот аввалида одатга кўра барча футболчиларни йиғди ва улардан ўзларини қандай ҳис қилаётишганини сўради. Ҳеч кимда жароҳат йўқ шекилли, бирорта футболчи жароҳати билан боғлиқ шикоят қилмади.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар рўйхати:  

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчи: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой).


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика