RU

Последние новости

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  28 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  11 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи "Интер"да — Эртага клуб қароргоҳида вице-президент Занетти билан учрашув Новости

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи "Интер"да — Эртага клуб қароргоҳида вице-президент Занетти билан учрашув

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков айни пайтда Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб турибди.

Денис Иванков "Интер"га иш ўрганиш учун йўл олган. "Насаф"нинг собиқ мураббийи, айни пайтда миллий терма жамоа штабида фаолият кўрсатаётган мутахассис "Интер" жамоаси дарвозабонлар мураббийларининг фаолияти, машғулот жараёнлари билан танишиб, малака оширади ва тажриба алмашади.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Денис Иванковга "Интер"да малака ошириш учрашувини ташкил этишга кўмаклашган. Биласиз, ўз вақтида "Интер"ни бошқарган Купер қўл остида ҳозирги кунда клуб вице-президенти лавозимида ишлаётган аргентиналик ҳамюрти Хавьер Занетти ўйнаган. Шу боисдан ҳам Купернинг илтимосига кўра Занетти Денис Иванковга "Интер"да малака ошириш курсини ташкил этиб бермоқда.


Денис Иванковнинг "Интер" жамоасида малака ошириш курси учун Милан шаҳрига етиб борган. Бугун Иванков Занетти билан қўнғироқлашган ва эртага клуб қароргоҳида учрашиш бўйича келишиб олишган.

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи бир ҳафтага яқин "Интер" жамоасида малака оширади.

МТЖ, Осиё Кубоги, Купер, "Насаф", испан тили тўгараги, Нестеров ва терма жамоанинг бўлажак биринчи рақами ҳақида — Денис Иванков билан суҳбат 

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика