RU

Последние новости

18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  2 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  33 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  7 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  6 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  8 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0

Ўзбекистон терма жамоаси БААга учиб кетди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси БААга учиб кетди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 9-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. Бугун, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олди.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").


П.С. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида қўшилади.


Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика