RU

Последние новости

15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  0 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  14 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  4 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7

Элдор Шомуродовнинг иккита голи Сурияни мағлуб этди Новости

Элдор Шомуродовнинг иккита голи Сурияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда тезкор гол урилди. 3-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб жарима майдонига ёриб кираётган Шомуродовни кўрди, Элдор тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади - 1:0.

42-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Элдор Шомуродов дублга эришди - 2:0.

Шу тариқа Эктор Купер бошчиигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.



Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони.
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ 2:0
Ҳакамлар:
Рисбек Шекербеков, Баҳодир Қўчқоров, Исмоилхон Толипжонов (учаласи Қирғизистон), Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Голлар: Элдор Шомуродов 3, - 1:0. Элдор Шомуродов 42, - 2:0.

Ўзбекистон: 25.Элдор Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Олег Зотеев, 74), 5.Анзур Исмоилов, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков (18.Фозил Мусаев, 60), 9.Одил Аҳмедов (23.Хуршид Ғиёсов, 75), 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (17.Игорь Сергеев, 79), 19.Остон Ўрунов (8.Икром Алибоев, 60), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Қувондиқ Рўзиев (22.Достон Ибрагимов, 67)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 11.Тимурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 24.Акром Комилов.

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Муаяд Ал Ажан, 5.Омро Мидани (4.Шиб Ал Али, 46), 6.Амро Женьят, 8.Маҳмуд Ал Мавас (11.Абдул Малик Ал Анизан, 77), 12.Муҳаммад Ал Вакид, 13.Аҳмад Ал Аҳмад (10.Фирас Ал Хатиб, 65), 14.Тами Хож Муҳаммад, 19.Аҳмад Ашкар, 20.Холид Ал Мбайед, 21.Муҳаммад Ал Мармур (16.Ҳамид Мидо, 84).
Захира: 23.Аҳмад Маданиеҳ, 22.Холид Ал Хожиотман, 15.Ала Ал Шбли, 17.Аҳмад Диб.

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ал Мавас 48, Абдул Малик Ал Анизан 90+4


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади, Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБА! Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, Сергеев тўп учун курашди, аммо зарба ўхшамади

87. ГОЛ! Сурияликлар гол уришди, аммо Абдул Малик Ал Анизан бу вазиятда Суюновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун гол инобатга олинмади

84. Ўзгариш. Сурия. Муҳаммад Ал Мармур ўрнига Ҳамид Мидо

82. Зарба! Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

79. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев

77. Ўзгариш. Сурия. Маҳмуд Ал Мавас ўрнига Абдул Малик Ал Анизан

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Хуршид Ғиёсов

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Фарруҳ Сайфиев ўрнига Олег Зотеев

69. ЗАРБА! Машарипов икки ҳимоячини чалғитиб зарба берди, қайтган тўпни Аҳмедов ноаниқ тарзда йўллади

67. Ўзгариш. Ўзбекистон. Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достон Ибрагимов тушди

65. Ўзгариш. Сурия. Аҳмад Ал Аҳмад ўрнига Фирас Ал Хатиб

62. Одил Аҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Сайфиев марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди, аммо зарба бермади

60. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Остон Ўрунов ўрнига Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков ўрнига Фозил Мусаев тушди

58. Суриянинг ҳужуми, Ислом Тўхтахўжаев дарвоза ёнидан тўпни қайтариб юборди



55. Остон Ўрунов иккинчи таймни анча фаол бошлади,.

48. Огоҳлантириш. Сурия. Маҳмуд Ал Мавас

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. Сурия. Омро Мидани ўрнига Шиб Ал Али тушди


45. Биринчи тайм тугади.

42. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОООООООООООООВ! 2:0. Машариповнинг ажойиб пасидан сўнг Шомуродов дублга эришди.

37. ЗАРБА! Мармурнинг акробатик зарбаси ноаниқ кетди

35. УХХХХХХХХ! Суриялик футболчи ҳозир Элдор Суюнов билан тўқнашиб кетди! Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишди, ҳаммаси жойида.

29. Меҳмонларда жарима тўпи. Муҳаммад Ал Мармурнинг амалга оширган тўпи тўғри Суюновнинг қўлига бориб тушди

27. Хавфли вазият! Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов бир бири билан девор услубида ўйнади, аммо сўнгги пас ноаниқ чиқди

22. Элдор Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, акс ҳолда ҳужумчимиз бирга бир вазиятга чиқиб кетарди

13. Чап қанотдан рақиб жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар сардори Тами Хож Муҳаммад қайтариб юборди

10. УХХХХХХХХХХХХ! АЖОЙИБ ЗАРБА ВА АЖОЙИБ СЕЙВ! Сурияликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Омро Мидани акробатик тарзда дарвозага зарба берди, Суюнов ажойиб реакция намойиш этди. 



5. ЗАРБА! Маҳмуд Ал Маваснинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

5. ЗАРБАААААААААААААААА! Яна Аҳмедов икки рақибни ортда қолдириб ажойиб пас берди, Шомуродовнинг бу сафарги кучли зарбасини суриялик посбон қайтарди!

3. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОООООООООВ! 1:0. Одил Аҳмедов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб жарима майдонига ёриб кираётган Шомуродовни кўрди, Элдор тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади. 





1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат, Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барча биргаликда...

- Сурия давлат мадҳияси янграмоқда

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика