RU

Последние новости

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  7 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  59 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  6 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

"Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Новости

"Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

 

"Пахтакор" - "Насаф" - 1:0
Бош ҳакам:
Вадим Агишев
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин
Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Драган Черан 50, - 1:0 (Фарруҳ Сайфиев).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 90+4), 9.Эрен Дердийок (19.Шароф Муҳитдинов, 79), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 21.Аброрбек Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (17.Шерзод Темиров, 87), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 44.Азизхон Исақов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 23.Шерзод Аъзамов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (15.Жўрабек Маннонов, 60), 6.Муродбек Хўжамбердиев (50.Шохмалик Комилов, 78), 19.Ҳусайин Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев (14.Шокир Йўлдошев, 46), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 25.Муҳриддин Зоиров, 70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев 12, Ойбек Бозоров 16, Ҳусниддин Алиқулов 71.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! 

90+5. УХХХХХ! Ҳусайин Норчаев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади.

90+4. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Ҳожимат Эркинов тушди

90+3. ЗАРБА! Мозговойнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. Ўзгариш. "Пахтакор". Сардор Собирхўжаев ўрнига Шерзод Темиров тушди

85. ЗАРБА! Шароф Муҳитдинов жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, ҳимоячига тегиб тезлиги пасайган тўпни Неъматов ушлаб олди

79. Ўзгариш. "Пахтакор". Дердийок ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди

78. Ўзгариш. "Насаф". Хўжамбердиев ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди

71. Огоҳлантириш. "Насаф". Ҳусниддин Алиқулов

67. ЗАРБААА! Марко Станоевичнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди!

65. Хавфли вазият! Шокир Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

65. ЗАРБААА! Дердийокнинг боши билан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди!

64. ЗАРБААА! Рашидовнинг кучли зарбасини Ҳусниддин Алиқулов қайтарди!

60. Ўзгариш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Жўрабек Маннонов туширилди

59. Хавфли вазият! Сайфиевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Дердийок дарвозага аниқ зарба бера олмади

57. Хавфли вазият! Чап қанотдан Бозоров узатган тўпни шериги дарвозага йўллай олмади!

50. ГОООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 1:0. Чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Черан яқин масофадан гол урди! 



48. УХХХ! Ойбек Бозоров ҳозир тўқнашувдан кейин шифокорлар ёрдамига муҳтож

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. Ўзгариш. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев ўрнига Шокир Йўлдошев тушди



45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+2. Хавфли вазият! Бозоров Кримецни алдаб пас берди, Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди



44. ЗАРБААААА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўпни Абдувоҳид Неъматов қайтарди!

44. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Ҳусниддин Алиқулов зарба берди, Қувватов ўз ўрнида

38. ЗАРБАААААА! Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, Дердийок боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

33. Самарқандда кучли ёмғир ёғмоқда... 

25. Ташаббус "Пахтакор" томонида, лекин голга тортадиган вазият содир бўлмади

20. ЗАРБААААА! Сардор Рашидовнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи салгина ноаниқ бўлди!



19. УХХХ! Неъматов хатосидан кейин Черан тўпни узоқ масофадан дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба ноаниқ чиқди

17. ЗАРБААААААААААА! Марко Станоевичнинг зарбасидан сўнг тўпни Қувватов ушлаб олди



16. Огоҳлантириш. "Насаф". Ойбек Бозоров

15. ЗАРБАААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев томонидан тепилган тўпни Абдувоҳид Неъматов ушлаб олди! 

12. Огоҳлантириш. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев

8. УХХХХ! Нариги бурчакдан узатилган тўпни Умар Эшмуродов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!



6. Бурчак тўпидан кейин Умар Эшмуродов зарба берди, Алижонов боши билан дарвоза чизиғи устидан қайтарди!

5. ЗАРБАААА! Ойбек Бозоров чап қанотдан жарима майдонига кириб зарба берди, Қувватовдан СЕЙВ!


3. Хавфли вазият! Чап қанотдан Сайфиев тўпни узатди, Дердийок зарба бера олмади!

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика