Ўзбекистон ОТЖ аъзолари тест синовлари топширишди
05 июн 2018 12:22
Новости
Ўзбекистон ОТЖ аъзолари тест синовлари топширишди
Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 июнь кунидан бошлаб 24 нафар футболчидан иборат таркиб билан йиғинга киришгани ҳақида кеча хабар берган эдик.
Олимпиячиларимиз "Чиғатой" спорт базасида яшаб, "Бунёдкор" стадионида машғулот олиб бормоқдалар.
Терма жамоамиз вакилларининг жисмоний ҳолатини назоратдан ўтказиш мақсадида бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Илмий-услубий бўлими ходимлари томонидан улардан тест синовлари олинди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари 6 июнь куни Тошкентнинг "Локомотив", 7 июнь куни эса Бекободнинг "Металлург" жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии