RU

Последние новости

10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  6 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  4 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мальдивни йирик ҳисобда мағлуб этди (тўлиқ шарҳ) Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мальдивни йирик ҳисобда мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

Ўн олти ёшгача бўлган футболчилар ўратсидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини ўтказди.

Саралаш босқичини “А” гуруҳида ўтказаётган Темур Олихўжаев жамоаси Фаластиннинг Ар-Рам шаҳридаги “Файсал ал-Ҳусайни” стадионида Мальдив оролларига қарши майдонга чиқди.

Ўйиннинг дастлабки бўлимида Ўзбекистон U16 кўплаб вазиятлар яратганига қарамай, фақатгина биргина гол билан кифояланди. Расул Йўлдошев учрашувнинг 12-дақиқасида узоқ масофадан зарба бериб, Аҳмад Нишам қўриқлаётган Мальдив дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонликлар вазиятлардан фойдаланишда анча самаралироқ ҳаракат қилди ва ўйин якунида таблода 8:0 ҳисоби намойиш қилинишини таъминлади. 50-дақиқада дастлабки гол муаллифи Расул Йўлдошев яна бир чиройли зарба билан ҳисобдаги фарқни катталаштирди. Ўн дақиқа ўтиб, заҳирадан майдонга тушган Абдунозир Абдураҳмонов ҳисобни янада йириклаштирди. 62-дақиқада Ислом Каримов жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан яна ҳисобнинг ўзгаришига сабабчи бўлди. 71-дақиқада Расул Йўлдошев ўз хет-тригини нишонлади. Абдунозир Абдурағмонов орадан уч дақиқа ўтиб навбатдаги голга муаллифлик қилди. Жамоа сардори Абубакр Мўйдинов ҳам ўз ҳисобига бир гол ёзиб қўйгач, Абдураҳмонов яна бир гол уриб, ўйинда хет-трикка эришган иккинчи футболчи бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Яман ўсмирлар терма жамоаси Фаластинни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи турдан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “А” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг кейинги учрашуви 18 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Фаластинга қарши бўлиб ўтади.

U-16 Осиё чемпионати саралаши.

“А” гуруҳи, 1-тур.

Ўзбекистон – Мальдив 8:0

Голлар: Расул Йўлдошев (12, 50, 71), Абдунозир Абдураҳмонов (60, 74, 86), Ислом Каримов (62), Абубакр Мўйдинов (83)

Ўзбекистон U-16: 1. Хожиакбар Жўраев, 2. Мардон Абдуллаев, 3. Ислом Каримов, 4. Ихтиёр Холдоров, 5. Абубакр Мўйдинов, 6. Остон Ўрунов, 7. Абдулҳай Исмоилов, 8. Шухрат Неъматов (33. Иброҳим Ғанихонов – 29 (32. Абдураҳмонов Абдунозир – 53)), 10. Собиржонов Асадбек (9. Баҳромжон Соатов - 73), 23. Расул Йўлдошов 50. Бурхон Ҳасанов

Мальдив U-16: 1. Аҳмад Нишам, 2. Аҳмад Ашам Адам, 3. Вааил Али Ҳасан (4. Иян Аҳмад Рашид - 75), 8. Адам Яниш Одил, 9. Муҳаммад Яздан Ҳусайн (26. Муҳаммад Солиҳ – 67), 10. Аҳмад Фирош, 13. Наби Муаҳмад, 16. Муҳаммад Анаф Шариф, 17. Муҳаммад Азан Ҳамид, 19. Али Шайбон Муҳаммад, 20. Ришвон Исмоил (23. Имкон Иброҳим - 54)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика