Ўзбекистон – Ўмон. Чипталар нархи қанча?
10 июн 2023 11:07
Новости
Ўзбекистон – Ўмон. Чипталар нархи қанча?
Эртадан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турниридаги иштирокини бошлайди.
Илк рақиб Ўмон терма жамоасига қарши учрашув "Бунёдкор" стадионида соат 20:30 да бошланади.
Кўпчилик мухлисларни қизиқтираётган чипталар масаласига келсак, мазкур баҳсга чипталар iticket.uz платформасида сотувга чиқарилган. Чипталар нархи тоифаларга бўлинган ҳолда 25 000 сўмдан 200 000 сўмгача этиб белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги бор "Бунёдкор" стадионида 2021 йил март ойида Ироқ (0:1) билан ўйин ўтказган. Сречко Катанец бошқарувида вакилларимиз Тошкентда фақат 2 та учрашув ўтказиб улгурди – Россия (1:1), Қозоғистон (2:0).
Похожие новости
19:30
Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан" 9
17:25
Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик" 0
16:26
Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 27
Комментарии