RU

Последние новости

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтди.

19 — 28 декабрь кунлари ўтказилган ўқув-машғулотлар давомида жамоа 3та ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказди.

Йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви КХДР олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. 20 декабрь куни ўтказилган ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси рақиб дарвозасини тўрт бора ишғол қилди ва якуний ҳисоб 4:2 кўриниш олишини таъминлади. Игорь Сергеев ушбу ўйинда дубл қайд этган бўлса, Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Икром Алибоев ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Иккинчи назорат учрашуви эса Сурия олимпия терма жамоасига қарши, 23 декабрь куни бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон олимпиячилари кичик — 0:1 ҳисобида рақибга мағлуб бўлди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғиндаги сўнгги назорат учрашувида Доха шаҳрида Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши учрашувда анча яхши ҳаракат қилди якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ҳамда Достон Турсунов муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқ, Жанубий Корея ҳамда Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.

Турнирни ўзбекистонликлар 13 январь куни Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайди. Куни-кеча ушбу жамоа бош мураббийи Шин Тай Йонг қитъа биринчилигига борадиган таркибни маълум қилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика