RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  1 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  12 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  11 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди

Келаси йилнинг январь ойида Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун тонгда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.

Қатардаги Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олган терма жамоалар 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

БААдаги йиғин 2-14 декабрь кунлари Ажманда ташкил этилади ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказилади. Йиғин доирасида Самвел Бабаян шогирдлари 7 декабрь куни БААнинг “Ал Васл”, 13 декабрда Япония олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Терма жамоамизнинг иккинчи ва шунингдек, якуний йиғини ҳам айнан БААда ташкил этилади. 19-28 декабрь ҳамда 2-9 январь кунлари Дубайда бўлиб ўтадиган йиғинлардан бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 20 декабрь куни КХДР, 23 декабрда БАА, 27 декабрь санасида Қатар, 4 январь куни Хитой, 6 январда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади.

Йиғинга жалб этилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Алибек Туробов (“Насаф”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Абдуллоҳ Олимов (“Андижон”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Жавоҳир Расулов (“Нефтчи”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Аббос Махсталиев (“Нефтчи”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Темур Ҳакимов (“Оқтепа”)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)

Захира: Муҳсин Убайдуллаев (“Нефтчи”)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика