RU

Последние новости

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  0 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   2 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  85 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида Новости

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида

Аввало барчангизни муносиб ғалаба билан табриклайман! Айниқса йигитларимизга тасанно, улар Греция билан бўлган учрашувда ўзларидан кутилганиданда яҳши ўйин кўрсатдилар.
Туркиядаги мухлислар ҳақида хабар ёзмаганимизга ҳам анча бўлди. Сабаби Уругвай билан бўлган учрашувдан кейин “тарвузларимиз қўлтиғимиздан тушгандек” эди, шукурким бу мағлубият Греция билан бўлган ўйиндан сўнг ҳудди тренерский тактикадек туйилди.

Демак янгиликларга ўтамиз Анталиядаги учрашувдан сўнг аксарият мухлислар Ўзбекистонга қайтиб кетишди. 80га яқин ватандошларимиз эса Истанбулда ярим финал баҳсини кутиб туришибти аллоҳ насиб қилса Истанбулда яна бирлашамиз, Анталиядан Газиантеп шаҳрига фақат автобусда борса бўлар экан ва йўлдаги вақт 14 соатни ташкил этади.

11 кишидан ташкил топган мухлислар 30 июнь куни кеч соат 19:30да Газиантепга йўлга чиқдик ва тонг соат 9:00да манзилга етиб келдик.

Шаҳар тоғ ҳудудида жойлашган бўлсада об-ҳавоси Ўзбекистонни эслатади. Шаҳар гавжум аксарият аҳоли курд миллатига мансуб лекин кўпчилик турк тилида суҳбатлашишар шаҳар кўчаларида Сурия рақамларида ҳаракатланувчи автомашиналар ҳам учраб туради.

Эгнимизда Ўзбекистон ёзувли футболкани кўрган маҳаллий аҳоли футбол куни биз албатта сизларга мухлислик қиламиз Юнонистонни енгасиз, деб далда бўлишарди,  мана ҳаяжон ила кутилган 2 июль санаси ҳам келди, соат 15:00 биз жойлашган меҳмонхонадан стадионга қадар 1 километрлик масофа ва биз бу масофани пиёда босиб ўтишга аҳд қилдик. Барчамиз Ўзбекистон рамзларидаги кийим бошларимизни кийиб ноғораларни чалиб стадион сари йўлга чиқдик, барчаси биз кутганданда аъло даражада кечди Газиантеп кўчаларида барча бизни қўллаб-қувватларди, автоуловлар эса тинимсиз сигнал чалишиб бизни олға чорлашарди, стадионга келганимизда кўплаб “Газиантепспор” мухлислари бизга қўшилишди!

Жамоамиз автобусини қайси йўлдан стадионга киришини билиб олдиндан режалаштирган энг муҳим вазифамизни бажариш ҳаракатини қилдик, биринчи бўлиб стадионга греклар автобуси кириб келди уларни чиройли дўстона қарсаклар билан кутиб олдик, орадан 3-4 дақиқа ўтиб Ватанимиз жамоаси автобуси ҳам кириб келди. Биз олдиндан тайёрлаб қўйилган бироз қўпол сўзлар ёзилган бўлсада ЙИГИТЛАРНИ ВАТАН УЧУН ОЛҒА ЧОРЛОВЧИ БАННЕРни кўтардик ва уни деярли барча футболчилар ўқишди!

Баннерда Улар бугун 30 000 000 ўзбекистонликлар учун майдонга тушишларини англатувчи сўзлар ва рус тилида "УМРИ, НО ПОБЕДИ" деган ёзувлар бор эди. Албатта биз баннеримиз иш берди демоқчи эмасмиз!

Эсингизда бўлса Гуанжоуда бўлган Осиё ўйинларида ҳам олимпия терма жамоамиз 1/8  финалига гуруҳдан 3-ўрин билан чиқганида худди шунга ўхшаш баннер ёзган эдик! Буни ҳам бир яхши ниятда ёздик. Ўйин вақтида эса стадионга ташриф буюрган туркиялик мухлисларнинг барчаси биз билан бирга ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея жамоамизни қўллаб-қувватлашди. БАРЧАМИЗГА БУЮК ҒАЛАБАЛАРДАН БИРИ МУБОРАК БЎЛСИН !!!

Энди биз 3 июль куни Газиантепдан 600 километр узоқда жойлашган Ризо шаҳрига йўл оламиз. У ерда Францияга қарши 1/4 финал учрашувида жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламиз.

Барчангизга хурмат ва эҳтиром билан бир гуруҳ Ўзбек мухлислари.


Абдураҳмон Фозилов Газиантеп шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика