Ўзбекистон МТЖнинг Ар Риёддаги коронавирус учун топширган тест натижалари маълум бўлди
02 июн 2021 15:41
Новости
Ўзбекистон МТЖнинг Ар Риёддаги коронавирус учун топширган тест натижалари маълум бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси кеча тунда Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрига етиб борганди.
"Мана, Ар-Риёдга ҳам етиб келдик. Кеча – ушбу йиғинга йиғилганимиздан буён бешинчи маротаба коронавирусга тест топширдик; барчада натижалар “negative”.
Бутун жамомизни йиғиндаги сўнгги манзилгача соғ-саломат етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Саломат эканмиз қолгани ўз қўлимизда. Барчамизга омад!", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни Сингапур, 11 июнь куни Яман ва 15 июнь куни Саудия Арабистони билан ўйинлар ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии