Ўзбекистон МТЖга номзод футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилади
30 апр 2021 14:35
Новости
Ўзбекистон МТЖга номзод футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувлари июн ойида Саудия Aрабистонида ташкил этилади.
Бўлажак муҳим учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш, МТЖ таркибига номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганиб чиқиш мақсадида уларнинг бир қисми спорт тиббиёти илмий-амалий марказида фунционал текширувдан ўтказилади.
Тиббий кўрикка чақирилган дастлабки номзод футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Жавоҳир Илёсов, Абдувоҳид Неъматов
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Мурод Холмуҳаммедов, Азим Аҳмедов, Игорь Голбан, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов.
Ярим ҳимоячилар: Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Нурилло Тўхтасинов, Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов, Искандар Шайкулов, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарруҳ Икромов, Шоҳруз Норхонов.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии