RU

Последние новости

17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  5 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади Новости

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал бош мураббий Сречко Катанецнинг йиғинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган.

Йиғинга чақирилган якуний рўйхатдагилардан фақат Шаҳбоз Умаров бетоб бўлиб қолгани сабаб йиғинга кела олмади.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Умаровдан ташқари 22 нафар ўйинчи орасидан фақат Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев бугунги машғулотда иштирок этишмади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам терма жамоа йиғинига эртага келиб қўшилишади. 19 нафар футболчи эса машғулотда тўлиқ иштирок этди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча Италия А Серияси 12-тури доирасида "Венеция"га қарши баҳс (2:3)да гол урди ва Тэмми Абрахамнинг голига пас берди. Иброҳимҳалил кеча Россия чемпионати 14-тури доирасида "Ахмат"га қарши учрашув (1:3)да тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур эса 6 ноябрь куни Молжова чемпионати 17-тури доирасида "Зимбру" қарши ўйин (6:0)да 59 дақиқа ўйнаган ва жамоасининг иккинчи ҳамда бешинчи голларига пас берган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика