RU

Последние новости

18:47Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  25 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  7 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  8 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди Новости

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси охирги мағлубиятини ўтган йил 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинида қабул қилиб олганди – 1:2.

Шундан кейин, Сречко Катанец шогирдлари 4 та баҳсда қатнашди:

Ўзбекистон – Қозоғистон 2:0

Ўзбекистон – Россия 0:0

Ўзбекистон – Боливия 1:0

Ўзбекистон – Венесуэла 1:1

Катанец эса терма жамоа бошқарувида ўтказган ўйинларини 16 тага етказиб олди ва бу борада Эктор Куперга (17 та) яқинлашди. Улардан олдинда эса қуйидаги мутахассислар бор:

1. Миржалол Қосимов – 54;

2. Вадим Абрамов – 44;

3. Рауф Инилеев – 29;

4. Равшан Ҳайдаров – 25;

5. Самвел Бабаян – 24;

6. Владимир Сальков – 19.

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, 59 ёшли мутахассис Ўзбекистон МТЖ 10+ ғалабага эришган илк хорижлик мураббийга айланди. Бундан олдин “оқ бўрилар” билан 10 ва ундан ортиқ ғалабага қуйидаги маҳаллий мутахассислар эришганди:

1. Миржалол Қосимов – 22 та;

2. Вадим Абрамов – 20;

3. Самвел Бабаян – 16;

4-5. Равшан Ҳайдаров – 13;

4-5. Рауф Инилеев – 13;

6. Рустам Акрамов – 10.

Словениялик мураббий 2021 йил августида Ўзбекистон МТЖ устозига айланди ва жамоа унинг бошқарувида 16 баҳснинг 10 тасида зафар қучди, 2 марта дуранг ўйнади ва 4 марта ютқазди.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика