RU

Последние новости

07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  6 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўйдор посбони Евгений Сафонов эсингиздами? Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўйдор посбони Евгений Сафонов эсингиздами?

Миллий терма жамоамиз дарвозасини тарихда бир қатор маҳоратли киперлар қўриқлаган.

Павел Бугало, Олег Беляков, Алексей Пояков, Евгений Сафонов ва бошқалар. Уларнинг орасида Сафонов ўзининг ҳайбатли қомати ва бўйдорлиги билан ажралиб турган.

Евгений Сафонов – 1977 йилда Тошкентда дунёга келган. Болалигидан футболга меҳр қўйган Женя якуний қарор қабул қилишда дарвозабонликни танлади. Олий лигадаги дебютини 1996 йилда 19 ёшида «Дўстлик» жамоасида ўтказди ва уч мавсум давомида ушбу жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилди. 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо» жамоасига йўл олган Сафонов ажойиб ўйинлари сабаб терма жамоага таклиф этилди. Ўша вақтларда Маҳмуд Раҳимов терма жамоага кўплаб футболчилар қатори «Динамо»даги шогирдини ҳам жалб қилганди. 2000 йилда илк бор легионерга айланди ва Россиянинг «Шинник» жамоаси билан шартнома имзолади. Миллий жамоа билан 2004 йил Хитойдаги Осиё кубогида иштирок этди. ЖЧ-2002, 2006 саралаш баҳсларида бир нечта учрашувларда майдонга тушди. Фаолиятининг сўнги йилларида «Урал», «Мегаспорт», «Рязань» клубларида тўп тепган посбон 2012 йилда қадрдон жамоаси «Динамо»да якунлади.


Кўпчилик ёши катта ишқибозларга таниш бўлган кипернинг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашамиз.


“Футболчилик фаолиятимни якунлагач тадбиркорликни бошладим. Ўзимни кичик бизнесим бор. Лекин, футболдан билан бутунлай юз ўгирмаганман. Ўз ҳудудимда фахрийлар жамоаси билан тўп тепиб турамиз. Ёшларга маҳорат дарсларини ўтамиз. Маслаҳат сўраганларга ёрдамимни аямайман.

Ўзбекистонга сўнги маротаба адашмасам 2013 йил ёки ундан кейин бордим. Ўшанда мамлакат футболида ўзгаришлар, ислоҳотлар юз беришини сезгандим. Равшан Эрматовнинг ЎФА биринчи вице президенти бўлганидан хурсандман. У асло ишига юзаки қарамайди. Меҳнаткаш инсон. Андрей Канчельскиснинг ҳам Ўзбекистонда ишлаётганидан хабардорман. Унда тажриба ва халқаро билим бор. Арвеладзе ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳали ҳамон мундиалга чиқишини истайман. Чунки, мен ҳам бир вақтлар ушбу жамоада ўйнаганман. Нима етишмаяпти? Бирор нарса дея олмайман. Унинг сабабларига чуқурроқ киришиш керак. Ички чемпионат аҳволи, Осиёдаги терма жамоаларнинг қандай услубда ўйнаётганини кўриб чиқиш керак.


Ҳар бир мураббийнинг фаолиятимда ўрни катта. Термани бошқарган мутахассислар орасидан Боб Хафтонни кўрсата оламан. У тўрт кун ичида жамоани «Қувайт» билан ўйинга тайёрлаганди. Биз ўшанда биринчи бўлимдан сўнг имкониятни бой бераётгандик. Танаффусда керакли гапларни айтган ва футболчиларни руҳлантирган.

Владими Маминов ва Олег Пашинин Москванинг «Локомотив» жамоасининг алиштириб бўлмас ўйинчиси бўлишган. Маминов Қосимов билан марказда ўзаро жуда яхши тушунарди. Поляковниг танилишида ҳам Ўзбекистоннинг ўрни катта.

Ўзбекистон азалдан ҳужумкор ўйин кўрсатиб келган. Фақат, кучли ва даражаси баланд рақиблар билан ўйинни ҳимоядан бошлардик.

Рамзий терма жамоамни тузганман. Павел Бугало, Андрей Фёдров, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Николай Ширшов, Андрей Акопянц, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Максим Шацких, Александр Гейнрих”, - дейди Сафонов. 


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика