RU

Последние новости

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  43 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига! Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига!

"Шерюрак" фильмини кўрмаган инсон йўқ юртимизда. Ажойиб ишланган тарихий фильм. Фильмдаги энг охирги эпизодни эслайсизми?

"Шундай қилиб, очликдан силласи қуриган, руҳан эзилган шотланд аскарларлари охирги кучини тўплаб, ўзидан ҳар томонлама кучли инглиз армиясига қарши аёвсиз жангга кирди. Ва ўзининг асрий орзуси - озодликка эришди"

Миллий терма жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини худди шу фильмдаги шотланд жангчиларига ўхшатдим. Сўнги "ҳаёт-мамот жанги" олдидан мағлубиятлар исканжаси, омадсизлик, танқидлар, тушунмовчиликлар руҳий зўриқиш... Албатта бу қадар кучли босимни енгиш осон иш эмас.

МТЖнинг ашаддий мухлислари номидан футболчиларига мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, тушуниб турибмизки сизлар ЖЧга чиқишни ҳаммадан кўра кўпроқ истайсиз. Турли гап-сўзларни ёддан чиқаринг! Аввалги ўйинлар барчаси энди тарих. Унутинг. Олдимизда ҳақиқий "ЖАНГ" турибди. Ҳаммаси биттагина мана шу ўйинни ўзидагина ҳал бўлиб, биз Россия-2018 йўлланмасига эга бўлишимиз учун жуда яхши имконият бор. Таъбир жоиз бўлса "Жаҳон чемпионати" учун ҳақиқий ўйин эртага бўлади. Ундан аввалги ўйинлар эса, шунчаки эртанги баҳс учун тайёргарлик бўлди ҳисоб.



Корея устидан ғалаба қозонинг ва гуруҳдаги вазият, танқидлар, турли гап-сўзлар барча-барчасини оёғини осмондан қилиб ташланг. Футболчи бўлганингиздан бери ўтказган ўйинларингизни энг сарасини, энг зўрини мана шу ўйинда кўрсатинг. Қариб, кексайганингизда набираларингизга айнан мана шу тарихий ғалаба ҳақида ҳикоялар айтасиз ҳали. Тасаввур қилинг эртанги ғалаба билан юртимизнинг шаҳару-қишлоқлари, чойхонаю-гузарларида "байрам" бошланади.

Шу биргина ўйин билан халқимиз қаҳрамонлари сифатида тарихдан жой олишингиз мумкин.

Юз йиллардан кейин:
"Шундай қилиб, мағлубият ва танқидлардан чарчаб, силласи қуриган Ўзбекистон миллий терма жамоа футболчилари 2017 йил 5 сентябрь оқшомида Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди ва ўзининг узоқ йиллик орзуси бўлган Жаҳон чемпионатига йўл олди", дея келажак авлодларимиз эслаб юришсин!

Ғалаба  учун биз мухлислар ҳам стадионда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, фантастик даражада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Сиз ва биз - бир жамоамиз.
Олға ЎЗБЕКИСТОН!
Вақт келди...

Асакалик мухлис Дилшод Нурматов




Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика