RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

Ўзбекистон - КХДР 1:0. Ўйин шарҳи Новости

Ўзбекистон - КХДР 1:0. Ўйин шарҳи

Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР га қарши баҳсни якунлади.
Миржалол Қосимов шогирдлари ОК-2015 ни ғалаба билан бошлашди.

Учрашувдаги илк хавфли вазият тўртинчи дақиқада вакилларимиз томонидан ташкил этилди. Одил Аҳмедовнинг 25 метрлардан берган кучли зарбаси дарвоза устунинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 18-дақиқада Турсуновнинг пасидан кейин Кападзе боши билан гол уришга уринди, бу сафар дарвоза устини рақибларимиз жонига оро кирди. Одил биринчи бўлимда бир неча бор зарба берди, Турсуновда ҳам 32-дақиқада гол уриши мумкин эди, унинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. Бу ўйинда ҳар икки қанотдаги футболчиларимиз анча фаол бўлишди.

Иккинчи бўлим бошларида аввалига Ил Гван, кейин эса Виталий Денисов кучли ва аниқ зарба берган эди. Ҳар икки вазиятда ҳам дарвозабонлар ўзларини кўрсатишди.

Беллашувнинг ўртасида ёғган кучли ёмғир ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди, бир неча ҳолларда тўп ҳаракати кескин ўзгариб кетди. Учрашувнинг 62-дақиқасига келиб Игорь Сергеев ҳисобни очди. Бу вазиятда Сервер Жепаров чап томондан чиройли тўп узатишни амалга оширди, Сергеев эса бош билан тўпни Ри Мёнг Гук қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Терма жамоамиз ҳисобни очгач бироз эркинроқ ҳаракат қила бошлашди. Заҳирадан майдонга туширилган Сардор Рашидов ўзининг яхши тарафларини намойиш эта олди, у бир неча вазиятларни яратди. Шунингдек, Сергеевда 78 ва 80-дақиқаларда тўп киритиш учун имконият бўлди.

Аммо, ҳар икки сафар ҳам тўп дарвозага бориб тушмади. 85-дақиқада Саржар Турсунов беллашувга муддатидан аввал нуқта қўйиши мумкин эди, лекин унинг яқин масофадан берган зарбасини Гук қайтариб юборди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида эса ўзбекистонлик футбол мухлислари ўринларидан сакраб кетишди, гўёки юраклар бир лаҳзага тўхтаб қолгандек бўлди. Кореялик футболчи бурчакдан сўнг бош билан зарба берди, тўп тўғри дарвозага кириб кетаётган бир вазиятда Игнатий Нестеров тўпни уриб юборди ва миллий терма жамоамизни голдан қутқариб қолиш билан бирга ғалабани ҳам тақдим этди десак муболаға қилмаган бўламиз. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади.

Бутун ўйин давомида стадиондан туриб терма жамоамизни қўллаб турган мухлисларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, улар кучли ёмғирда ҳам футболчиларимизни олқишлаб туришди. Барчангизга ғалаба муборак, бундай ютуқлар бардавом бўлсин деб қоламиз.


Ўзбекистон - КХДР 1:0
10 январь 2015. Сидней. "Австралия" стадиони

Бош ҳакам: Наваф Абдулла Ғоят Шукрилла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсиф Ҳалил Иброҳим Тулефат, Иброҳтим Муборак Сабт Муса (Баҳрайн)
4-5 ҳакамлар: Амар Али Аюдулла Жумаа Алнаиби (БАА), Азман бин Исмоил (Малайзия)
Назоратчи: Ишияма Нобору (Япония)

Гол: Игорь Сергеев 62, - 1:0.

Ўзбекистон:12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (4.Сардор Рашидов, 71), 11.Игорь Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 87), 17.Санжар Турсунов (10.Жамшид Искандеров, 90+2), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Жасур Ҳасанов, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.

КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Сонг Хёк, 4.Жон Кванг Ик, 8.Рянг Йонг Ги, 9.Пак Сонг Чол, 10.Пак Кванг Рёнг, 11.Жонг Ил Гван, 15.Жанг Кук Чол, 16.Ча Жонг Хёк, 17.Со Хён Ук (12.Ом Чол Сонг, 64), 19.Ри Йонг Жик.
Захирадагилар: 2.Ри Чанг Хо, 5.Хан Сонг Хёк, 6.Ро Хак Су, 13.Сим Хён Жин, 14.Кё Сонг Хёк, 20.Чое Вон, 21.О Хёк Чол, 22.Жу Кванг Мин.

Огоҳлантиришлар: Ри Йонг Жик 78, Акмал Шораҳмедов 84
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика