RU

Последние новости

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  3 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди Новости

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда B Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина B Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Жамоаларнинг айнан қайси куни ўйин ўтказиши эртага ПФЛ расмий сайти орқали маълум қилинади.



Ўзбекистон кубоги 1/32 финал
Турон – Раш Милк
Зарангари – Орол
Рубин – Иттифоқ Н / Иттифоқ Б
Яшнобод / Чиғатой – Ғиждувон
Зирабулоқ – Янгиер
Локомотив-БФК – Зомин


19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар эртага соат 16:00да ўтказилади ва учрашувлар ғолиблари 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қуръа жараёнида жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилди. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади.


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика