RU

Последние новости

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди Новости

Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди

7 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланган бўлиб, унга кўра "A" ҳамда "F" гуруҳларининг тўртинчи жамоаси саралаш ўйинлари орқали аниқланиши айтилганди.

А гуруҳидан "Андижон-SGS", "Ғиждувон" ва ОКМК клублари жой олган бўлса, "F" гуруҳини "Андижон", "Олимпик" ҳамда "Навбаҳор" ташкил қилиб турибди. 

Гуруҳ босқичининг сўнгги икки йўлланмаси учун Биринчи лиганинг 8 та жамоаси кураш олиб боради: "Жайхун" (Қорақалпоғистон), "Нурафшон" (Бухоро), "Қумқўрғон" (Сурхондарё), "Жиззах" (Жиззах), "Янгийўл" (Тошкент вилояти), "Олимпия" (Тошкент), "Чиғатой" (Тошкент), "Цементчи" (Фарғона). 

Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун мазкур жамоалардан кетма-кет икки учрашувда зафар қучиш талаб этилади. 

Эртага, 15 март куни саралаш ўйинларига қуръа ташлаб берилади. Унга кўра, I босқичда саккиз жамоа ўзаро тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Беллашувлар 24 март куни бўлиб ўтади. Ғолиб тўрт жамоа II босқичда яна икки жуфтлик ҳосил қилади ва ҳар икки беллашув ғолиблари мос равишда гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2023 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Регламент асосида саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика