RU

Последние новости

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  4 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  7 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди Новости

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

21 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва 26 жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Яна 6 та жамоа саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўл олади. 

Лига саралаш учрашувларини 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 2 та сунъий майдонда ўтказади ва унда 12 та жамоа 6 жуфтликка ажратилади. 28 март куни қуръа орқали мазкур жуфтликларга аниқлик киритиб олинади. 

Саралашда Андижон, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Навоий ва Қорақалпоғистон футбол академиялари, шунингдек, Фарғона ва Бухоро давлат университетлари, "Чиғатой", "Қумқўрғон", "Қизириқ", "Зомин" жамоалари иштирок этади. Уларга 31 март куни Тошкентга етиб келиш тавсия этилган. 

Маълумот учун, саралаш босқичида барча жамоа фақат 1 тадан ўйинда майдонга тушади. Уларда ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имкони бўлмаса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.

Ўзбекистон Кубоги. "Андижон", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Насаф" бир гуруҳда

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика