RU

Последние новости

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  77 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Оқ-тепа" Новости

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Оқ-тепа"

18 июнь, чоршанба куни Ўзбекистон Кубогида чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" шу куни "Пахтакор" марказий стадионида биринчи лига иштирокчиси "Оқ-тепа"ни қабул қилади. Cафардаги учрашувда биринчи лигада пешқадамлик қилаётган мазкур рақибни жамоамиз 7:1 ҳисобида тор-мор келтирганди. Шу сабабли жавоб беллашувида ҳар икки жамоа ҳеч қандай босимни ҳис этмаган ҳолда мухлисларга ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш қилиб бериши мумкин. Рақиб жамоа бош мураббийи Александр Мочинов истеъфога чиқиб, ҳозирда Фарҳод Абдурасулов бошчилик қилмоқда. Биринчи лиганинг охирги турида "Локомотив" БФК Сергей Рекуннинг ягона голи эвазига мағлуб этилди.

"Оқ-тепа" майдонида кечган учрашув жамоаларнинг илк тўқнашуви бўлганди. Мазкур жуфтликда ғалаба қозонган томон ярим финалда "Локомотив" ва "Динамо" баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

"Пахтакор" - "Оқ-тепа" баҳси 18 июнь, чоршанба куни соат 19:30да "Пахтакор" марказий стадионида бошланади. Ишқибозларни стадионга таклиф этамиз.

"ПАХТАКОР" - "ОҚ-ТЕПА"

Ҳакамлар:
Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Файзулла Ҳасанов (Наманган), Раҳим Ғофуров (Наманган), Дониёр Досанов (Тошкент).

Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика