RU

Последние новости

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  4 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  61 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Хоразм" 4:0 Новости

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Хоразм" 4:0

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги "Пахтакор" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.
"ПАХТАКОР" - "ХОРАЗМ" 4:0
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти)
Тўртинчи ҳакам: Игорь Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Голлар:
Жамшид Искандеров (23), Кахи Махарадзе (30), Игорь Сергеев (69), Козак (80)

"ПАХТАКОР":
Лобанов, Мерзляков, Кримец, Миладинович, Ҳошимов, Козак, Махарадзе (С), Каримов, Андреев (Акбар Исматуллаев, 72), Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 63), Ҳакимов (Игорь Сергеев, 52)
Захира: Турсунбоев, Исматуллаев, Сергеев. Болтабоев, Солиев, Машарипов, Махситалиев

"ХОРАЗМ": 35 Ғ.Ўдаев 2 Ш.Маннонов 3 М.Ҳошимов 4 Ж.Машарипов (И.Хайров, 74) 6 М.Абдуллаев 8 Р.Байрамов (О.Раимов, 83) 9 Н.Норов (Сарвар Жуманиёзов, 66) 10 С.Баратов 14 Ж.Отажонов 17 Қ.Нурметов 11 А.Ҳусинов
Захира: Захирада дарвозабон йўқ 5.С.Рўзметов 7. М.Курамбаев 11.С.Жуманиёзов 12. О.Раимов 13. Т.Машарипов 15. И.Хайров

Четлатиш:
Марат Хошимов (58)


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

Учрашув якунланди!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

83`"Хоразм"да ўзгариш: Ринат Байрамов ўз ўрнини Оллоёр Раимовга бўшатиб берди.

80` ГОООООООООООЛ! Владимир Козак! Игорь Сергеев рақиб футболчисини алдаб ўтди ва тўпни Владимир Козакка қулай тарзда етказиб берди. Козак эса ҳисобни янада йириклаштирди.

74` "Хоразм" таркибида ҳам ўзгариш: Жамол Машарипов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Илёс Хайров майдонга тушди.

72` "Пахтакор"да ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди.

69` ГООООООООООЛ! Игорь Сергеев! 3:0!

66` "Хоразм" таркибида ўзгариш: Низомжон Норов ўрнига Сарвар Жуманиёзов туширилди.

63` "Пахтакор" таркибида яна ўзгаритиш бўлди. Жамшид Искандеров ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга туширилди.

58` "Хоразм" футболчиси Марат Хошимов ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Айнан нега четлатилгани бизга қоронғу! Буни фақат ҳакам ва футболчининг ўзи билади.

52` "Пахтакор" таркибида ўзгариш руй берди. Темур Ҳакимов ўз ўрнини Игор Сергеевга бўшатиб берди.

50` "Пахтакор" иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкорлик билан бошлади ва гол киритиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлди. Лекин ушбу вазиятдан "шерлар" самарали тарзда фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!

34` "Пахтакор" рақиби дарвозаси олдида тинмай ҳужумлар ёғрини ёғдирмоқда. Станислав Андреевнинг қанотдан уюштирган "рейди" ижобий якунланиши мумкин эди. Стаснинг йўллаган зарбаси дарвозабон қўлига ва кейин тусинга тегиб қайтди. "Пахтакор" ўзининг учинчи голини киритишга жуда яқин қолганди.

30` ГООООООООЛ! Кахи Махарадзе! "Пахтакор" сардори Кахи Махарадзе жарима майдончаси ичидан тўпни қабул қилди ва чиройли зарба билан ҳисобни 2:0 га келтирирди.


23` ГООООООООЛ! Жамшид Искандеров! "Пахтакор"нинг бу сафарги уюштирган ҳужуми гол билан якунланди. Александр Мерзляковнинг узатиб берган тўпини Жамшид Искандеров ўзининг аниқ зарбасини билан "Хоразм" посбонини ранжитди. 1:0!

16` "Пахтакор" ҳужум уюштирди. Кахи Махарадзе ушбу ташкил қилинган комбинатцион ҳужумни чиройли якунлаб қўйиши мумкин эди. Аммо Кахининг берган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.

10` Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида кечмоқда. "Хоразм" жамоаси айни пайтда ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан майдон марказига кўчира олишди. Лекин меҳмонлар ўз ҳужумларини ривожлантира олишмаяпти. "Пахтакор" ҳимоячилари ишончли тарзда ҳаракат қилишмоқда. "Шерлар"нинг ҳужумлари сони бироз камайгандек.

4` "Пахтакор" ўйинни жуда фаоллик билан бошлади ва "Хоразм" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Шерзод Каримовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбасини Ғайрат Ўдаев ушлаб олди.

1` Учрашув бошланди!


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика