RU

Последние новости

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  1 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  31 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 4:0 Новости

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 4:0

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Лобанов ўзини кўрсатди.

8-дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Козак тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди. Имконият бой берилди.

9-дақиқада ҳисоб очилди. Махарадзе томонидан ошириб берилган тўп узатишидан сўнг Мерзляков рақиб ҳимоячисидан қочиб кетиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

13-дақиқада Каримовнинг ошириб берган тўпини Машарипов 4 метр масофадан дарвозанинг тепасига тепиб юборди.

15-дақиқада Сергеев яқин масофадан дарвозага жуда кучсиз зарба берди, Бакланов тўпни ушлаб олди.

17-дақиқада меҳмонларнинг илк қарши ҳужуми, Отабек Ҳайдаров тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум тўхтади.

22-дақиқада Раҳмтулло Мелибоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига оширди, Умид Қодировнинг зарбаси ўхшамади.

26-дақиқада "Қўқон-1912" футболчилари бурчак тўпини амалга оширди, Хуршид Узоқбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

30-дақиқада Козак тўпни жарима майдонига оширди, Машарипов ва Сергеевнинг зарбаларидан сўнг Бакланов қаҳрамонлик кўрсатиб тўпни қайтарди.

32-дақиқада Жамшид Болтабоев чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

38-дақиқада Мелибоевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ҳайдаров дарвозага йўллай олмади.

41-дақиқада Машарипов ўрнига Андреев тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

49-дақиқада Даврон Маматов томонидан 30 метрлардан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

"Қўқон-1912" мухлислари ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда. Улар қўлларидаги телефон чироқларини ёқиб ажойиб манзарани юзага келтиришмоқда.

56-дақиқада Андреев тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатди, Сергеевнинг зарбасидан сўнг тўпни Бакланов қайтарди!

58-дақиқада Азиз Тўхтабоевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

59-дақиқада Сергеевнинг пасидан сўнг Андреев жарима майдони ичидан туриб чап оёқда дарвозани ишғол қилди - 2:0.

63-дақиқада Шерзод Каримов жарима майдони ичига кириб бориб бўш турган Козакка тўпни оширди, Владимир яқин масофадан адашгани йўқ - 3:0.

74-дақиқада Отабек Ҳайдаров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

80-дақиқада Болтабоев узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, ноаниқ.

83-дақиқада Нодир Қўзибоев белгиланган жарима тўпини амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўпни Лобанов қийинчилик билан иккинчи уринишда ушлаб қолди. 

89-дақиқада Шерзод Каримов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Бакланов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, уни ортида турган Анвар Солиев боши билан дарвозани ишғол қилди - 4:0.

Ўйин 4:0 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан тугади. "Шерлар" чорак финалда "Оқ-тепа" - "Хотира" жуфтлиги ғолибига қарши ўйнашади.


«Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 4:0
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Б. Қўчқоров (Қирғизистон), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ГОЛ:
Александр Мерзляков 9, Станислав Андреев 59, Владимир Козак 64, Анвар Солиев 89

"Пахтакор":
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Боян Миладинович, Камолиддин Тожиев (Мурод Холмуҳаммедов, 65), Жамшид Болтабоев, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов (Станислав Андреев, 41), Игорь Сергеев (Анвар Солиев, 72)
Захира: Никита Рибкин, Тимур Ҳакимов, Аббос Махситалиев, Муҳсин Убайдуллаев

"Қўқон-1912":
Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Раҳматулло Мелибоев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Маъруф Зокиржонов (Рустам Абдуҳамидов, 66), Азиз Тўхтабоев (Нодир Қўзибоев, 81), Жалил Кимсанов, Даврон Маматов (Рустам Ашурматов, 69).
Захира: Азиз Ашуров, Авазхон Маматхўжаев, Лазиз Сафоев, Александр Критинин.

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов 65

Биринчи ўйин: 0:0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика