RU

Последние новости

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  79 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  194 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  28 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью Новости

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью

1 июль куни Ўзбекистон Кубогида финалчилар номи аниқланади.
Тошкентда "Пахтакор" "Локомотив"ни қабул қилади. Ўтган жума куни ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда "Локомотив" Иброҳим Раҳимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. Жамоамиз финалга йўл олиши учун 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур. Агар асосий вақт 1:0 ҳисобида якунланса, унда қўшимча бўлимларга мурожаат қилинади. Шунда ҳам натижа сақланиб қолса, унда пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. Жароҳатлар халал бермаган тақдирда барча етакчи ўйинчиларнинг ҳаракатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Учрашув 1 июль, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:30да бошланади.

Беллашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ушбу рефери биринчи даврада 2:2 ҳисобида якунланган баҳсни бошқарганди. "Локо"нинг чемпионатда "Металлург" ва кубокда "Динамо" билан Самарқанддаги ўйинларини бошқарган.

"Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва эсдалик совғалари сифатида 2та смартфон, U Cell ва Sharq Telecom компанияларидан эсдалик совғалари, Fitness House соғломлаштириш марказидан бепул ойлик абонементини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Чипта нархи 5000 сўм. Барчани жамоамиз учун муҳим бўлган учрашувга таклиф этамиз.


"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар:
Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэль Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика