RU

Последние новости

09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   1 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  0 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  11 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  2 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  3 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  1 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  9 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда? Новости

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда?

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалининг жавоб учрашувлари ўтказилади.
 Мамлакатимизнинг энг кучли тўртта клуби финал йўлланмасини қўлга киритиш учун астойдил курашади. Хўш, бу борада кўпроқ кимнинг имконияти юқори? Бўлажак ўйинлар олдидан таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрларини билишга уриндик.

“Насаф” – “Бунёдкор”

Очиғини айтганда, бугун “Бунёдкор”га сафарда осон бўлмайди. Чунки “Насаф” ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бор кучини сарфлаши аниқ.  Бу жамоаларнинг Тошкентда кечган дастлабки учрашувида “қалдирғочлар” бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана билмаганди. Бу нарса уларга бугунги ўйинда қимматга тушиши мумкин. Учрашув кеч соат 20:00да бошланиши эса футболчиларга енгиллик туғдириши турган гап. Бугунги ўйинда агарда биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очса, ғалабани илиб кетиши мумкин. Лекин “Насаф” биринчи бўлиб тўп киритса, кейин уларни тўхтатиб қолиш мушкул кечади. Бундан ташқари Қаршида мухлисларнинг далдаси ҳам мезбонларга қўл келиши аниқ. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, имкониятлар 60х40.

“Пахтакор” – “Локомотив”

Тошкентда кечадиган бу ўйинда қайсидир жамоани фаворит сифатида кўрсатиш қийин. Сабаби бу клубларнинг ҳар бирида финалга йўл олиш учун имконият бир хил. Тўғри биринчи учрашувда “Локомотив” кичик ҳисобда ғалаба қозонган. Лекин бу уларнинг имкониятини оширгани йўқ. Кубок учрашувларида ҳар қандай натижа юз бериши мумкин. Умид қиламизки бугун қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлади. Имкониятларни 50х50 баҳолайман.

Қолганини ўйиндан сўнг билиб оламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика