Ўзбекистон Кубоги финалини кореялик ҳакам бошқаради
06 ноя 2014 18:57
Новости
Ўзбекистон Кубоги финалини кореялик ҳакам бошқаради
Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Кубоги финалини кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Хабарингиз бор, 12 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида “Локомотив” ва “Бунёдкор” ўртасида мамлакат Кубогининг ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтади. Аввалроқ бу ўйинни туркиялик Жунейт Чақир бошқариши ҳақида гап-сўзлар чиққанди.
Аммо кейинчалик Жанубий Кореядан ташриф буюрадиган ҳакамлар бошқариши маълум бўлди. Бош ҳакам - Ким Донг Жин. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беришади. Эслатиб ўтамиз, Ким Донг Жин 2011 йил Қаршида ўтказилган ОФК Кубоги финалини бошқариб борган ва ўша беллашувда “Насаф” Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии