RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар бугундан сотувга чиқади. Нархлар 30 мингдан бошланади Новости

Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар бугундан сотувга чиқади. Нархлар 30 мингдан бошланади

12 ноябрь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида 2023 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

2024/25 йилги мавсум халқаро майдонда мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тақдим этувчи финал ўйинида “Насаф” ҳамда ОКМК жамоалари саф тортади.

Финал учун чипталар 8 ноябрь — чоршанба кунидан бошлаб электрон сотувга чиқарилади. Бу борада Лига iTicket билан ҳамкорлик қилади. 10 ноябрь — жума кунидан эътиборан “Марказий” стадион кассаларида сотув бошланади.

Чипталар 4 тоифага ажратилган бўлиб, CИП сектор учун чипта нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Мос равишда 1-2 сектор чипталари 50 минг сўмдан, 6-7-8 сектор чипталари 40 минг сўмдан, қолган барча секторлар учун чипта 30 минг сўмдан сотувга чиқади.

Чипта савдоси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида футбол мухлисларидан чиптада кўрсатилган махсус белгиларни суратга тушириб, ижтимоий тармоқларда намойиш этмаслик ёки нусха кўчириш учун бошқа шахсларга бермаслик сўралади. Сабаби махсус белги билан стадионга фақатгина бир марта кириш мумкин бўлиб, қолган худди шундай белгили чипта эгалари стадион ҳудудига кира олмайди.

ОКМК клубига мухлислик қилувчиларга 4-сектордан чипта харид қилиш тавсия этилади. “Марказий” стадионга кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонемент ёки шу каби аккредитациялар билан стадионга кириш мумкин эмас. Боиси беллашув мезбони бирор футбол клуби эмас, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳисобланади.

Чипта харид қилиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар бевосита iTicket билан боғланишлари мумкин.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика