Ўзбекистон кубоги. Финалдан олдин "Пахтакор"да йўқотиш
16 дек 2020 15:15
Новости
Ўзбекистон кубоги. Финалдан олдин "Пахтакор"да йўқотиш
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (0:3) учрашуви бўлиб ўтди.
"Шерлар" чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев учрашувнинг 45-дақиқасида огоҳлантирилди. Ҳимоячи чорак финалда "Қизилқум" билан баҳсда ҳам сариқ карточка олганди. Шу тариқа, Сайфиев финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
Бугун ярим финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Егор Кримец эса финалда майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" финалда АГМК - "Насаф" жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади. Финал 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии