Ўзбекистон Кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади
18 апр 2018 10:33
Новости
Ўзбекистон Кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади
1/16 финалдаги ўйинларда рақибларни мағлуб этган 12та клуб нимчорак финалга йўл олди. 1/8 финалдан бошлаб мусобақага “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари ҳам қўшилади.
Ушбу босқичда Суперлиганинг 9та ва ПРО-лиганинг 7та клуби иштирок этади. Қуръа ташлаш жараёнида ҳеч қандай саватчалар бўлмайди ва исталган жамоа исталган рақибга тушиб қолиши мумкин. 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими “Спорт” телеканалида жонли намойиш этилади. Маросим 18 апрель куни соат 20:00 да бошланади.
Нимчорак финалга чиққан барча клублар:
1.“Сурхон” (ПРО-лига)
2.“Динамо” (ПРО-лига)
3.“Қўқон-1912” (Суперлига)
4.“Шердор” (ПРО-лига)
5.“Машъал” (ПРО-лига)
6.“Сўғдиёна” (Суперлига)
7.АГМК (Суперлига)
8.“Андижон”(ПРО-лига)
9.“Орол” (ПРО-лига)
10.“Ифтихор” (ПРО-лига)
11.“Нефтчи” (Суперлига)
12.“Қизилқум” (Суперлига)
13."Пахтакор" (Суперлига)
14."Локомотив" (Суперлига)
15."Насаф" (Суперлига)
16."Бунёдкор" (Суперлига)
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии