RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўзбекистон Кубоги. Биринчи ўйиндан кейин "Локо" масалани ҳал қилдими? Новости

Ўзбекистон Кубоги. Биринчи ўйиндан кейин "Локо" масалани ҳал қилдими?

Кеча ТТЗдаги "Локомотив" стадионида Ўзбекистон Кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки баҳс бўлиб ўтди.

"Локомотив" ва "Насаф" ўртасида кечган ўйинда "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб финал сари катта қадам ташлашди. Лекин "Насаф"да ҳам имконият йўқ эмас, агар қаршиликлар уйда 2:0 ҳисобида зафар қучишса марра уларники бўлади. Лекин бугунги кунда "Локо"нинг шу ҳисоб билан мағлуб бўлишига ишониш қийин. Чунки жамоа айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли клуб бўлиб турибди. 

Ўйин 3:0 тугаганида нима бўларди? 

Агар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан гол урмаганида ўйин 3:0 ҳисобида якун топарди ва жавоб баҳсида "Насаф"га жуда қийин бўларди. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев ҳам айтиб ўтди. Лекин Чераннинг гол уриши жавоб ўйинига бўлган интригани сақлаб қолди. Агар Шораҳмедовнинг тўп узатишидан сўнг Шаҳбоз Эркинов ҳам гол урганида борми, ана унда кўрардик жавоб баҳсида нималар рўй беришини. 

Таркибдаги ўзгаришлар 

Иккала жамоа ҳам бунгача қийин ўйинни ўтказди. "Локомотив" чорак финалнинг жавоб ўйинида "Бухоро"ни фақат қўшимча бўлимларда мағлуб этган бўлса, "Насаф" сафарда "Қўқон-1912"га 0:2 ҳисобида ютқазаётиб бир амаллаб дуранг қайд эта олди. Агар ўша ўйинда Қўқон жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганида ярим финалда "Локо"нинг рақиби "Насаф" бўлмасди. 

Иккала жамоа ҳам бошланғич таркибда бир нечта ўзгариш билан ўйинни бошлади. "Локомотив" асосий таркибда аввалги ўйинга нисбатан учта ўзгариш билан майдонга тушди. Шерзод Файзиев чап қанотда Олег Зотеев ўрнини эгаллаган бўлса, Машарипов захирада қолдирилди ва унинг ўрнини ўнг қанотда Бикмаев эгаллади. Натижада Мурод Бобожонов яққол ҳужумчи сифатида ҳаракат қилди. Шунингдек, Тимур Кападзе ҳам захирада қолди ва марказий ярим ҳимояда Кахи Махарадзе тўп тепди. Ҳимоя марказида эса Коне ҳаракат қилди. 

"Насаф" эса ўйинни тўртта ўзгариш билан бошлади. Аввалги баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган Мақсуд Каримов бу сафар захирада қолдирилди. Шунингдек, Шаҳбоз Эркинов, Ислом Кенжабоев ва Дилшод Раҳматуллаевлар ҳам захира ўриндиғидан жой олишди. Уларнинг ўрнини бошланғич таркибда Игорь Голбан, Одил Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев ва Жасур Ҳасанов эгаллашди. 


Жарима зарбаси ва тезкор гол 

16-дақиқада Марат Бикмаев жуда чиройли зарбаси билан жарима тўпидан ҳисобни очди. Ва айтиш мумкинки, бу "Насаф"га берилган биринчи зарба бўлди Ваҳоланки, қаршиликлар бунгача икки бор қулай имкониятга эга бўлишганди. Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам "Насаф" ўзини йўқотиб қўймади. Шу куни меҳмонлар сафида Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Акмал Шораҳмедов, Игорь Голбан сингари футболчилар ажралиб туришди. 

Иккинчи тайм бошидаёқ "Локо" ҳисобни 2:0га етказди. Чап қанотдан узатиб берилган тўпга аввалига Бикмаев зарба берди, дарвозабон Санжар Қувватов тўпни қайтарди, бироқ қайтган тўпга Мурод Бобожонов бош билан зарба бериб гол урди. Бу "Насаф" учун иккинчи зарба бўлди ва шундан кейин меҳмонлар ўйин тезлигини пасайтириб юборишди. Рўзиқул Бердиев ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан Шаҳбоз Эркинов билан Ислом Кенжабоевни туширди. Кенжабоев ҳартугул нимадир қилишга ҳаракат қилди. Эркинов майдонга тушганидан сўнг биринчи қилган иши орадан уч дақиқа ўтиб сариқ карточка ишлаш бўлди. 

87-дақиқада Бикмаев яна тўп киритиб дубл муаллифи бўлди. Унга Махарадзе тўпни бош билан чиройли тарзда етказиб берди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда "темирйўлчилар" сафида Марат Бикмаев билан айниқса Кахи Махарадзе анча ажралиб туришди. Шунингдек, дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. 90+2-дақиқада Черан томонидан киритилган гол эса ҳисобнинг бироз қисқаришига замин яратди. 

Ўйиндан хулоса

Албатта, Кубок баҳсларида биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучган жамоа жуда қулай имкониятга эга бўлади. Лекин олдинда жавоб учрашуви бор ва унда нималар бўлишини билмаймиз. Энг ачинарлиси, жавоб ўйинининг қачон бўлиб ўтиши ҳали маълум эмас. Унгача клублар иккинчи давра учрашувларини ўтказиб туришади. 

Айтиб ўтганимиздек, "Насаф"ни жавоб беллашувида 2:0 ҳисоби ҳам қониқтиради, бироқ рақиб анойилардан эмас. Ҳозирги "Локомотив"дан шу ҳисобда мағлуб бўлиб Кубок баҳсларидан чиқиб кетишини кутиш қийин. Чунки жамоа ажойиб таркиб, мустаҳкам ҳимоя ва ўткир ҳужумга эга. "Локомотив" қарши ҳужумда ҳам, шундоқ ҳужумда ҳам кучли. Қолаверса, футболчилар маҳорати ҳам баланд. Шу томондан олиб айтганда, "Насаф" гарчи ўз майдонида ўйнагани билан қаршиликларга Қаршида осон бўлмайди.

Х.Холиқов. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика