RU

Последние новости

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  3 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар Новости

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 17-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди.

"Шерлар" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Самарқанддаги финал "шерлар" учун 17-ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилларда, сўнг 2018, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" ва АГМК ўртасида кузатилган. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - АГМК ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. Жамоа 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган. Шунингдек, "Шерлар" 2018 йилдан бери қаторасига 4-бор финал баҳсида майдонга тушади.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар Александр Иванков, Юрий Саркисян, Равшан Ҳайдаров ва Шота Арвеладзе кирган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян ва Миржалол Қосимов бўлиб, Саркисян "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Қосимов эса "Бунёдкор" ва АГМК клублари билан бунга эришган. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Шота Арвеладзе Ўзбекистон Кубогида зафар қучган. Питер Хюистра бунга муваффақ бўлган 6-хорижлик мураббийга айланиши мумкин.

"Пахтакор" ва "Насаф" финалларда умумий ҳисобда учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2021 финали 4 декабрь куни Самарқанддаги "Динамо" стадионда соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика